Санкт-Петербургдаги Пушкин тумани суди Ўзбекистон Республикаси фуқароси Жаҳонгир Раҳимовга нисбатан жиноий иш бўйича ҳукм чиқарди, дея хабар бермоқда Санкт-Петербург прокуратураси матбуот хизмати.
Суд аниқлашича, у 2014 йил 6 августда «Колпина—Звёздная» йўналишли автобусни бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналиш қисмига ўтиб кетган ва ГАЗ — 2752 автомобили билан тўқнашиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси судланувчининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаганлиги оқибатида содир бўлган. Натижада ГАЗ — 2752 ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси ҳалок бўлган.
Суд Раҳимовни жазони сургун колониясида ўташ шарти билан 4 йилга озодликдан маҳрум этди.
Изоҳ (0)