«Навоий» эркин индустриал иқтисодий зонасида 2015 йилда умумий қиймати 15,5 миллион долларга тенг лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Навоий вилоят ҳокимияти иқтисодиёт бош бошқармасига таяниб, «12news.uz» хабар берди.
Жорий йил бу ерда электрон ҳисоблагичлар, қуёш панеллари, телефонлар, планшетлар, ноутбуклар, телевизорлар, автомобиллар учун стартер (ўт олдирувчи механизм)лар, эмалланган мис симлар ва ўтказувчи кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ишга туширилади. Лойиҳаларнинг жами қиймати 37,8 миллиард сўм (республика Марказий банки курси бўйича 15,5 миллион доллар)ни ташкил этади.
Изоҳ (0)