«Эл-холдинг» Самарқанд илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб уч ғилдиракли мотоцикллар, фермер хўжаликлари учун сеялкалар ва енгил автомобиллар учун тиркамалар ишлаб чиқара бошлади, деб ёзади «12news.uz».
Корхона директори ўринбосари Собир Қодиров сўзларига кўра, бу ерда ойига ўртача 250—300 дона техника чиқарилади.
«GM Uzbekistan компанияси билан ўзаро келишувларга кўра, 2015 йилдан корхонада мотоцикл двигателларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Шунингдек мотовоситаларни ‘Ўзавтосаноат’ компанияси автосалонлари орқали республика ички бозорида сотиш режалаштирилмоқда», — деди Қодиров.
Изоҳ (0)