• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда алиментдан қарздор ота шифер ортига яширинган ҳолда топилди (видео) 

    Андижон вилоятида алиментдан қарздор ота шифер ортидан топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди. 

    Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Б.Д.дан ундирувчи Г.М. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган. Бироқ бюро ходимлари томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган ва алимент қарздорлиги 26 млн сўмга етган.

    Қарздорликни ундириш мақсадида бир неча маротаба қарздорнинг яшаш манзилига борилганда у ердан топилмагани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида фуқаро ўз ҳовлисининг қурилиши тугалланмаган ҳудудида шифер ортига яширинган ҳолатда топилди.

    Ҳозирда қарздорга нисбатан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Алиментдан қочган оталар ҳақида

    Наманган вилояти Чортоқ туманида алимент тўлашдан қочиб юрган эркак уй ертўласидан топилганди. Қарздор ота томонидан қарздорлик 20 миллион сўмдан ортган. Ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига кетгач, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Ходимлар томонидан Тошкентдаги хонадон яшаш жойлари пухта кўздан кечирилганда, ертўлага яшириниб олгани аниқланган. Унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Фото: МИБ ахборот хизмати

    Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида алимент тўламай қочиб юрган эркак Тошкентдаги молхонадан топилган. Вояга етмаган фарзандлари учун тўланмаган алимент миқдори 3 миллион 200 минг сўм экани айтилган.

    Фото: МИБ ахборот хизмати

    Шунингдек, Наманган вилояти Чуст туманида алимент тўлашдан қочиб юрган эркак Оҳангарондан топилган. Ўтказилган суҳбат мобайнида қарздорлик салкам 15 миллион сўмга етгани, уни бартараф этиш лозимлиги тушунтирилган. Қайд этилишича, у яна масъулиятни ҳис этмаган ва унга нисбатан жиноят иши юритилган. 

    Андижон вилояти Шаҳрихон туманида эса алимент тўлашдан қочиб, уйининг ертўласида яшириниб юрган эркак ушланиб, 15 суткага қамалган. 

    Энг антиқа ҳолатлардан бири, Наманган вилоятида алимент тўламай юрган эркак бошқа хотинининг уйида яширингани аниқланган. Унда қарздорлик тўпланиб, 24,3 миллион сўмга бориб етган эди. 

    Фото: МИБ

    Шу каби, Қашқадарёда МИБ ходими 2 йилдан бери қидирувда бўлган қарздор эркакни беркинаётган жойида топиб олган. Тадбир жараёнида ходимлардан бири уйнинг болохонаси ва томини текшираётган пайтда, иккинчи ходим йиқитилган кўрпалар тагидан фуқарони олиб чиқди. 

    Шу куннинг ўзида қарздор мавжуд 28 миллион 971 минг сўм алимент қарздорлигини тўламагани сабабли Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди томонидан Б.Бухаровга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Фото: МИБ

    Сурхондарё вилояти Ангор туманида алимент тўламай, 2 йилдан буён қидирувда бўлган эркак уй ертўласидан топилган. 

    Фото: МИБ

    Тошкентда учта хотинига алимент тўламаган эркакнинг қарзини 4-хотини тўлагани ҳақидаги ҳолат ҳам кузатилган. Шундан сўнг суд томонидан қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қайта кўрилиб, етказилган зарар миқдори қоплангани сабабли 15 суткалик қамоқ жазосини тўлиқ ўтамасдан озод қилинган.

    Фото: МИБ
    27 март, 17:50   Изоҳ (0)   4968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #алиментдан#қарздор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада ота алимент ўрнига савдо дўконини берди

    30.11.2022, 17:29

    Қашқадарёда алиментдан қарзи бўлган 14 нафар ота 15 суткага қамалди 

    09.02.2023, 22:00

    Андижонда ўз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган эр 10 ойга озодликдан маҳрум этилди 

    06.04.2023, 16:59

    Наманганда алиментдан қарздор бўлган ва хорижга чиқиб кетган 56 кишига нисбатан қидирув эълон қилинди

    29.04.2023, 13:00

    Фарғонада ажрашаётган оила МИБ аралашуви сабаб ярашиб олди

    07.12.2023, 19:28

    Қашқадарёлик ота фарзандларидан 15 минг доллар алимент ундирди

    30.01.2024, 16:43

    Фарғонада алиментдан қочиб юрган эркак Тошкентдаги уй қудуғидан топилди 

    23.04.2024, 14:01

    Фарғонада алимент тўламай юрган эркак бошқа хотинининг уйидан маст ҳолда топилди 

    24.04.2024, 16:35

    Хоразмда ота алиментдан қарзи бўлмаса ҳам болаларига уй совға қилди 

    18.05.2024, 23:00

    Самарқандда алимент тўламагани учун қидирувда бўлган аёл Тошкентдан топилди

    25.05.2024, 17:07

    Тошкент вилоятида аёлнинг икки эри алиментдан қарздорлик сабаб бир кунда қамалди 

    30.05.2024, 21:00

    Жиззахда алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди 

    31.05.2024, 20:10

    “Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур” — Алишер Қодиров

    19.06.2024, 14:01

    “Эркакларнинг, оталарнинг жамиятдаги ролини қайта кўриб чиқишимиз керак” — Алишер Қодиров билан суҳбат

    20.06.2024, 16:28

    Андижонда узоқ йиллардан бери алимент тўламай, қочиб юрган эркак ижарадаги уйидан топилди 

    22.06.2024, 22:40

    Фарғонада 11 йилдан буён алимент тўламаган ота тунги клубдан топилди 

    24.06.2024, 19:25

    Қўқонда ота алиментдан қарзи бўлмаса ҳам, икки фарзанди учун Spark берди 

    28.06.2024, 18:45

    Сирдарёлик аёл собиқ эри алимент тўламаётгани учун болалар омбудсманидан ёрдам сўради  

    03.08.2024, 20:31

    Андижонда алиментдан қарзи бор отанинг 41 қоп цементи хатлаб қўйилди

    29.08.2024, 17:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мавританиянинг собиқ президенти 15 йилга қамалди

    Дунё | 15 май, 07:10

    Францияда ҳайвонот боғида чақмоқ уриши оқибатида 13 киши жароҳат олди 

    Дунё | 14 май, 23:55

    “Россия-Украина можаросининг якуни бутун Европа тақдирини ҳал қилади” — Фридрих Мерц 

    Дунё | 14 май, 23:40

    Роберт Де Ниро “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритди ва Дональд Трампни танқид қилди

    Кино | 14 май, 23:25

    Туркия ҳукумати Трамп ташрифини 15 майда эмас, балки яқин кунларда кутмоқда — ОАВ

    Дунё | 14 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 14 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 14 май, 22:50

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    Лайфстайл | 14 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.