Фарғона вилоятида ажрашаётган оила МИБ аралашуви сабаб ярашиб олди. Бу ҳақда бюро ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро С. рафиқаси Н. билан бир муддат Россияда ишлаб қайтган. Уч нафар фарзанднинг ота-онаси бўлган С. ва Н. оиладаги тушунмовчиликлар, қайнона-келин можароси сабаб тортишиб қолган. Аёл ўз уйига фарзандлари билан кетганидан сўнг, куёвнинг оиласи ажрим бериб судга мурожаат қилган. Келиннинг оиласи эса уч нафар фарзанд учун алимент ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритган.
Суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш учун ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан ота-оналарга уларнинг мажбуриятлари тушунтирилади. Алиментдан қочишнинг ҳуқуқий оқибатлари батафсил маълум қилингач, собиқ эр-хотинлар аслида арзимас сабаб билан ажрашганини маълум қилиб, оилани тиклаш тарафдори эканини билдирган.
Изоҳ (0)