• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер ўтказилади

    Транспорт вазирлиги Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш лойиҳаси биринчи босқичи бўйича тендер ўтказилишини эълон қилди.

    Фото: Дзен

    Қайд этилишича, тендер Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси иштирокида ташкиллаштирилади. Жаҳон банки кўмагида Arup and Partner’s (Буюк Британия), PWC (Ўзбекистон) ва CМS Cameron (Буюк Британия) консултантлар консорсиуми ҳукумат томонидан хусусий шерикни танлашга ёрдам бериш учун лойиҳанинг маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган.

    Лойиҳанинг 1-босқичи умумий узунлиги  171 километрни ташкил этиб, Тошкентдан Ангренгача бўлган автомобиль йўли ва Қамчиқ довонини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади. Лойиҳа концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2025 йил 21 январда тасдиқланди.

    Тендер икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда хусусий компаниялар дастлабки малакалашдан ўтиш учун ҳужжатларини топширади. Иккинчи босқичда дастлабки саралашдан ўтган компаниялар лойиҳа бўйича техник ва молиявий таклифларини тақдим этади. Тендерда ғолиб бўлган иштирокчи билан узоқ муддатли ДХШ битими имзоланади.

    Автомобиль йўллари қўмитаси йўл қурилиш соҳасида ДХШ лойиҳаларида тажрибага эга бўлган барча қизиқувчиларни 2025 йил 21 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар дастлабки малакани саралаш босқичи учун ҳужжатларини топширишга таклиф этди. Ариза топшириш бўйича кўрсатмалар ва малака талаблари ҳақида батафсил маълумот олиш учун дастлабки малака сўров (RFQ) ҳужжатига мурожаат қилиш лозим.

    Лойиҳа маълумотлар базасига кириш, дастлабки малака ҳужжатларини топшириш ҳамда лойиҳа ва РФҚ бўйича ҳар қандай аниқлик киритиш учун қуйидаги почталар орқали “Автомобиль йўллари қўмитаси” ва Arup and Partner’s (Буюк Британия), PWC (Ўзбекистон) ва CМS Cameron (Буюк Британия) консултантлар консорсиуми билан боғланиш лозим:

    • avtoyul_invest@uzavtoyul.uz,
    • dxshtender@imv.uz,
    • uz_tar_tender@pwc.com.

    Тошкент—Андижон пулли йўли

    Ўзбекистондаги илк пулли йўлларнинг қурилиши ҳақида 2018 йилда хабар берилганди. Ўшанда бу каби йўлларнинг биринчисини қуриш билан Германия компанияси шуғулланиши мумкинлиги айтилганди. 2019 йилда Ўзбекистондаги илк пулли трассани қуриш учун жой танланди. 

    2022 йил октябрда Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилиши айтилди. Август ойида транспорт вазири ўринбосари Илҳом Абдугафаров Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳа координаторлари пулли йўлларни қуриш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилганди. 

    Тошкент—Андижон пулли йўли Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 километр бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилади.

    23 январ, 15:13   Изоҳ (0)   6720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #пулли йўл

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳам йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда иштироки белгиланмоқда

    27.10.2023, 13:31

    Оғриқ ва қон. Эвандер Ҳолифилд ва Майк Тайсон ўртасидаги шов-шувли жанг ҳақида 

    14.11.2023, 12:10

    Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

    11.12.2023, 14:16

    “Ўзбекистон темир йўллари”нинг собиқ раиси компания бош муҳандиси этиб тайинланди 

    16.12.2023, 09:24

    Ўзбекистонлик фойдаланувчилар маҳсулот ва хизматлар ҳақида шарҳ қолдиргани учун рағбатлантирилади 

    18.12.2023, 19:31

    Ўзбекистонда пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар белгиланди 

    20.01.2024, 19:07

    “Ўзбекистон темир йўллари” таркибидаги шифохона ёпилаётгани ва беморлар ўз ҳисобидан дорилар сотиб олаётгани айтилди

    06.02.2024, 22:27

    Сирдарё—Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи 38 км автомобиль йўли қурилиши режалаштирилмоқда

    23.02.2024, 23:32

    Пулли автомобиль йўллари тўғрисида қонун лойиҳаси эълон қилинди

    08.03.2024, 18:31

    Хитой компанияси Ўзбекистонда пулли йўллар қурилишида иштирок этмоқчи

    29.03.2024, 09:09

    Тошкент—Андижон пулли йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди

    04.05.2024, 09:15

    Тахтақорача довони махсус-тактик ўқув машқлари сабаб қисқа муддатга ёпилди

    30.05.2024, 09:20

    Озарбайжон компанияси Сурхондарёда пулли йўл қуриши мумкин

    04.07.2024, 22:45

    Контрактни тўлашга маблағ етмаса ҳам IT-университетга киришнинг йўли бор

    13.08.2024, 18:00

    Тошкент—Самарқанд ва Тошкент—Андижон пулли йўллари қурилиши санаси белгиланди

    04.09.2024, 10:35

    “Дарё” дайжести: 4 сентябрнинг энг муҳим хабарлари 

    04.09.2024, 22:40

    “Дарё” дайжести: 24 сентябрнинг энг муҳим хабарлари 

    24.09.2024, 22:40

    “Андижон билан Қўнғиротни, Термиз билан Тошкентни боғлайдиган жами 4 минг километрлик халқаро йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт” – президент 

    16.10.2024, 20:04

    Тошкентда пулли тўхтаб туриш жойлари учун тўловлар миқдори тасдиқланди

    17.10.2024, 11:15

    Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда

    14.11.2024, 08:35

    Радарсиз йўллар, камерасиз чорраҳалар, арзон бензин ва сигнал чалмайдиган ҳайдовчилар. Куала Лумпурда бир кун

    19.11.2024, 07:00

    Тақиқланган жойда тўхтаган таксичилар ҳам жаримага тортиладими? Очиқ қолаётган саволлар

    22.11.2024, 19:58

    “Парковка монополисти”: Тошкентда пулли тўхташ жойлари ягона бошқарувчига сотилди

    26.11.2024, 14:32

    Эски “ТошМИ” ва собиқ “Тошселмаш” бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади

    29.11.2024, 14:22

    Парламентдаги тортишув: Алишер Қодиров ва депутатлар автобус йўлаклари масаласида спикерга қарши чиқди

    12.12.2024, 20:21

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари учун қайта савдо ўтказилди

    19.12.2024, 12:00

    Тошкент инвест компанияси “Пулли тўхташ жойлари” дастурини яратиш учун қарийб 8 млрд сўм маблағ сарфлайди

    3 январ, 12:21

    Нью Йоркда марказий йўлларда ҳаракатланиш пулли бўлди

    6 январ, 12:00

    Самарқанд—Бухоро пулли автомобиль йўли қурилиши кутилмоқда

    17 январ, 09:33
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40

    “Ўзбекистон қўшни давлатлар билан урушга киришиши мумкин эди” – Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон | 30 май, 23:30

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    Дунё | 30 май, 23:25

    Непалда ўн минглаб намойишчилар монархияни тиклашни талаб қилмоқда 

    Дунё | 30 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 май, 22:55

    Тошкент вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчининг машинасидан гиёҳванд модда топилди

    Ўзбекистон | 30 май, 22:40

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    Дунё | 30 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.