• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оғриқ ва қон. Эвандер Ҳолифилд ва Майк Тайсон ўртасидаги шов-шувли жанг ҳақида

    Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенция си Тошкентда бўлиб ўтмоқда.

    Конвенция доирасида афсонавий боксчи Эвандер Ҳолифилд ҳам Тошкентга ташриф буюрди.

    Эвандер Ҳолифилд 1988 йилда оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган. “Ринг” журнали талқинига кўра “Йил боксчиси” (1987, 1996, 1997) деб топилган. BoxRec’нинг вазн тоифасидан қатъи назар барча даврларнинг энг яхши боксчилари рейтингида 91-ўринни эгаллаб турибди.

    Ҳолифилд профессионал бокс тарихида супероғир вазн тоифасида 4 карра жаҳон чемпиони бўлган ягона боксчи ҳисобланади. Эвандернинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, унинг Майк Тайсон билан жанглари алоҳида ўрин олишини кўриш мумкин.

    Бундан 26 йил аввал бокс тарихидаги энг шов-шувли жанглардан бири ўтказилган. 1997 йилнинг 28 июнь куни Лас-Вегасда Майк Тайсон ва Эвандер Ҳолифилд ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади. Жанг рақибининг қулоғини тишлаб олгани учун 3-раундда “Темир Майк”нинг дисквалификацияси қилиниши билан якунланади. Қуйида ушбу воқеа ва унинг атрофидаги тафсилотлар ҳақида сўз юритилади.

    Фото: Reuters

    Жанггача бўлган йўл

    Ўтган асрнинг 80—90 йилларида Майк Тайсон ва Эвандер Ҳолифилд бокс оламининг асосий юлдузлари бўлган. “Темир Майк” супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони эди, у тўққиз марта ўз унвонини ҳимоя қилишга муваффақ бўлганди, шахсий рекорди эса 37-0 ни ташкил қиларди. Боксчи Муҳаммад Али ва Жо Луис каби афсоналарга қиёсланадиган даражага етганди. Ҳолифилд эса бу вақтга келиб, биринчи оғир вазн тоифасида жанг қиларди, 18 та ғалабага эришиб, 1988 йилда ушбу тоифадаги барча камарларни йиғиб қўйганди. Шу тариқа унинг супер оғир вазнга ўтиши тобора аниқлашиб бораётганди. Ҳолифилд янги вазндаги дастлабки бешта жангни нокаут билан якунлайди ва 1990 йилда Тайсон билан тўқнашувга тайёргарлик кўришни бошлаб юборганди.

    Худди шу йили бокс тарихидаги энг шов-шувли сенсациялардан бири содир бўлади. Гиёҳванд моддалар, спиртли ичимликлар билан боғлиқ муаммолар ва жамоасининг кутилмаганда тарқатиб юборилиши Тайсоннинг ақлий ва жисмоний ҳолатига шу қадар таъсир ўтказадики, у ҳамюрти Жеймс “Buster” Дугласга қарши навбатдаги ҳимояга шунчаки тайёрлана олмайди. Жангдан олдин Дугласнинг имкониятлари жуда паст баҳоланади. Бироқ “Buster” Тайсонни осонгина “тинчитиш” баробарида, уни илк марта нокаутга учратади.

    Ёрқин ғалабадан сўнг Дуглас ўзини йўқотиб қўяди: у тез-тез спорт режимини бузишни одат қилиб, 130 кг гача вазн йиғиб қўяди. Ҳолифилд билан жангга келиб, у аллақачон ўз соясига айланиб бўлганди. Атлет Ҳолифилдга Дугласни “йўқ қилиш” учун атиги 3 раунд етарли бўлади.

    Шу тариқа воқеалар ривожи Тайсон ва Ҳолифилднинг тўқнашишига бориб тақалади. Бироқ Майкнинг спиртли ичкиликларга қарамлигини даволаш жараёни, сўнгра 1995 йилда номусга тегиш билан боғлиқ айбловлар бўйича қамалиши туфайли дуэл ҳақидаги савол кейинга қолади.

    Узоқ кутилган жанг

    1996 йилнинг ноябрь ойида Лас-Вегасда Тайсон ва Ҳолифилд ниҳоят тўқнаш келади. Ушбу жанг журналистлар томонидан “ниҳоят” деб ном олади. Эвандер бу вақтга келиб, Риддик Боуга икки бор, Майкл Мурерга эса бир марта мағлуб бўлганди. Бундан ташқари, матбуотда унинг юрак билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани айтилади.

    Баҳс ғолиби Жаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) камарига эга чиқарди. “Темир Майк” мутлақ фаворит сифатида қайд этилади. Мутахассислар Ҳолифилдга тўрт раунд беради. Тайсон биринчи раундданоқ рақибини нокаутга учратиш мақсадида ҳар доимгидек кучли ҳужумлар уюштира бошлайди, аммо Ҳолифилд усталик билан ҳимояланади ва қарши ҳужумда ҳаракат қилади. Бешинчи раундда Майк кучли ҳук зарбасини йўллайди ва 5 сонияга Ҳолифилдни “тиз чўктиради”. Аммо уч йил қамоқда ўтиргандан сўнг Тайсоннинг чидамлилиги анча заифлашиб қолганди ва бу 10-раундга келиб, яққол сезилади. Ҳолифилд уни шунчаки “еб қўяди”. Майкни фақатгина гонг қутқариб қолади. 11-раундда ҳам дўппослаш давом этганидан кейин ҳакамнинг жангни тўхтатишдан бошқа иложи қолмайди.

    Жангдан кейинги матбуот анжуманида Тайсон ўз баёноти билан яна барчани ҳайратда қолдиради, аммо бу сафар ижобий томондан:

    “Қўлинги сиқиб қўймоқчиман. Биз бу жангни узоқ кутдик. Жанг учун катта раҳмат. Сенга нисбатан ҳурматим баланд”, — дейди у олқишларга сазовор бўлиб.

    Шов-шув ва ғазаб

    Икки америкалик ўртасидаги иккинчи жанг 1997 йилнинг 28 августида яна Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Бу сафар тўқнашувга “шов-шув ва ғазаб” деб ном берилади. Жанг олдидан том маънода ажиотаж кўтарилади. Бир кун ичида 16 мингта чипта сотилиб кетади. Пулли трансляцияни эса 1,99 миллион киши сотиб олади. Жанг жами 97 мамлакатда томоша қилинади.

    Фото: Reuters

    Аммо бу сафар дуэл атиги уч раунд давом этди. Дастлабки дақиқаларданоқ Тайсон рақибини ҳеч нарса билан ажаблантира олмайди, фақатгина Ҳолифилдни провокация қила олади, холос. Эвандер ўз навбатида рақибининг ҳаракатларини хотиржам ўқийди. Биринчи жангда бўлгани каби Ҳолифилд боши билан зарба бериб, Майкнинг кўзи остида ёрилиш пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Ҳакам унинг ҳаракатларида ҳеч қандай қоидабузарликни кўрмайди. Афтидан, айнан шу лаҳза Тайсоннинг фиғонини фалакка чиқарган.

    Тайсон учинчи раундни ҳам шиддатли ҳужумлар билан бошлайди. Ҳолифилд фақат клинчлардан нажот изларди. Майк Ҳолифилдга зарбалари таъсир ўтказа олмаётганини кўргач, клинчларнинг бирида рақибининг қулоғини тишлаб олади. Ҳолфилднинг қулоғининг бир қисми Тайсоннинг тишлари орасида қолади, кейинчалик бу бўлак рингдан топилади ва эгасига қайтарилади.

    Фото: Reuters

    Раундлар орасидаги танаффус пайтида ҳакамлар Темир Майкнинг “ғалати” техникасини видео такрорларда пайқаб қолади. Натижада, улар жангни тўхтатишга ва ғалабани Эвандерга беришга қарор қилади. Тайсон бунга зўравонлик билан норозилик намойиш этади, у бор кучи билан полиция ходимлари ва ўз жамоаси аъзолари қуршовидан қочишга ҳаракат қилади.

    “Ҳолифилдни ўлдирмоқчи эдим. Менга 50 киши осилиб олганди, улар то мени рингдан судраб чиққунигача у томон отилавердим”, — деб ёзганди Тайсон ўз таржимаи ҳолида.

    Жангдан сўнг Тайсон 3 йил муддатга бокс лицензиясидан маҳрум қилинади, аммо бир йилдан кейин унга рингга қайтишга рухсат берилади.

    Ҳозирда Тайсон ва Ҳолифилд қалин дўст ҳисобланади. 2009 йилда ўтказилган шоуларнинг бирида Тайсон собиқ рақибидан омма олдида кечирим сўраган. Бундан ташқари 2012 йилда Майк ўз Twitter саҳифасида шундай хабар жойлаштирган:

    “Бугун менга қулоғинг билан бўлган воқеанинг 15 йиллиги эканини эслатишди. Сени яхши кўраман, Ҳолифилд. Сен ҳақиқий чемпионсан”.

    Ўз навбатида Ҳолифилд ҳам дўстига уни яхши кўришини айтиб, ҳаммаси жойидалигини билдирган.

    14.11.2023, 12:10   Изоҳ (0)   17321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тайсон, Ҳолифилд, Сзю ва бошқа бокс афсоналари ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради (видео)

    26.09.2023, 17:08

    WBC президенти: “Баҳодир Жалолов супероғир вазнда энг яхшиларидан бири бўлади” 

    14.11.2023, 11:11

    Тайсон Фьюри нима учун Тошкентга ташриф буюрмагани сабаби маълум бўлди 

    14.11.2023, 11:36

    Роналду, Руни ва Кантона. “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг яхши трансферлар 

    14.11.2023, 09:33

    U-17 Жаҳон Чемпионати. Ўзбекистон ёшлари Канадани йирик ҳисобда мағлуб этди

    13.11.2023, 19:03

    13.11.2023, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.