• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ўзбекистонлик фойдаланувчилар маҳсулот ва хизматлар ҳақида шарҳ қолдиргани учун рағбатлантирилади 

    Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматлар ҳақида шарҳ қолдириш имконини берувчи ягона платформа ишга тушди. Эндиликда истеъмолчилар ҳар бир хизмат кўрсатувчи ҳақидаги шарҳларини турли ижтимоий тармоқ ёки сайтларда эмас, балки бир жойнинг ўзидан билдириш имконига эга бўлади. “Cоммета” экотизимининг бир қисми бўлмиш илова шаклида фаолият юритувчи “Шарҳ” платформасида фойдаланувчилар 150 дан ортиқ тоифадаги маҳсулот ҳамда хизматлар ҳақидаги фикрлари, танқид ёки шикоятлари билан биргаликда уларнинг афзалликлари ҳақида ҳам ёзиб қолдиришлари, бошқа фойдаланувчиларни огоҳлантириши мумкин. Илова сунъий интеллектга асосланган бошқарув механизми билан ишлайди.

    Ҳозирда платформада аҳоли учун зарур бўлган таълим, молия-суғурта, озиқ-овқат, бизнес хизматлари, қурилиш, транспорт, соғлиқни сақлаш, коммунал, умумий овқатланиш масканлари, маиший хизматлар ва бошқа шу каби ижтимоий соҳаларда хизматларини таклиф этувчилар ҳақида шарҳ ёзиб қолдириш имконияти мавжуд. Илова ишлаб чиқарувчиларининг “Дарё”га берган изоҳига кўра, бундай шаклдаги онлайн ҳудуд яратилишига қайта алоқанинг ишончли механизми йўқлиги, истеъмолчиларнинг бизнесга таъсири, уларнинг ишончи, шаффофликка эҳтиёж борлиги, турли номаълум манбалардаги ёлғон, асоссиз шарҳларнинг кўпайиши каби омиллар сабаб бўлган.

    Таъкидлаш керакки, фойдаланувчилар биринчи галда айни платформа орқали хизмат кўрсатувчи билан юзага келган муаммоли масалаларини ҳал этиш, ўзларига тақдим этилаётган хизмат сифатини яхшилаш, изоҳлар кўламига қараб турли хизмат тоифаларидаги энг яхши рейтинга эга компания ҳамда ташкилотларни билиб олишга эришишади.

    Бундан ташқари ёзиб қолдирилган илк шарҳ учун 20 минг сўм миқдорида мукофот, кейинчалик сифатли изоҳ ёзишдаги фаоллик даражасига мувофиқ мунтазам равишда бир қатор “Муваффақиятлар” тўплаши мумкин. Ушбу тўпланган ютуқлар фойдаланувчига маълум миқдорлардаги пулли рағбатлантирувчи бонуслар олишга йўл очади. Маълум бир тоифадаги шарҳлар сони билан ўлчанадиган мезон асосида фойдаланувчи “Мутахассис”, “Гуру”, “Юлдуз”, “Гурман”, “Стилист”, “Чемпион”, “Ҳайвонларнинг дўсти”, “Даҳо” ва ҳоказо унвонлар ҳамда уларга белгиланган пулли мукофотларга эга бўлади.

    Илова бизнес эгалари учун мақсадли аудиториясининг талаб ва истакларини чамалаш, аниқлаш ва шунга мос йўналиш асосида кўрсатаётган хизмат сифатини яхшилаш учун воситалар тақдим этади. Платформанинг “Бизнес учун” рукнида хизмат кўрсатувчилар фойдаланувчиларнинг ўз бизнесига муносабатини рақам, таҳлил ва далиллар асосида билиб боради. Ва албатта рақобатчиларининг хизматларига билдирилаётган шарҳлар, таклиф-мулоҳазаларни кузатиши мумкин. Хизмат сифатининг аниқ далилларга асосланган таҳлили келгусида хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги рақобатбардошликни ошириб аҳолига сифатли маҳсулот тақдим этишга кўмаклашади.  

    “Шарҳ” иловасида мутахассислар рейтинги ҳам мавжуд. Рейтинг хизмат кўрсатувчи компания ёки ташкилот, марказларнинг йўналишидан келиб чиққан ҳолда айнан ўша соҳаларнинг мутахассис ва экспертларини жалб этган ҳолда тузилади. Рейтингнинг асосий вазифаси соҳадаги етакчи хизмат кўрсатувчиларни эътироф этиш орқали фойдаланувчиларга танлов борасида кўмаклашиш, бизнес эгаларига эса ўз устида ишлашга туртки беришдан иборат.

    Яқин орада “Cоммета” экотизимининг ижтимоий мақсадларга йўналтирилган хайрия, шоу-бизнес, меценат, аёллар саломатлиги каби йўналишлардаги лойиҳаларига ҳам старт берилиши кўзда тутилмоқда. Улар юқоридаги платформа каби аҳолининг умумий ҳаёт даражасини ошириш, турмушини енгиллаштириш, сифатли хордиқ чиқаришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.

    “Cоммета” экотизимимиз асосан ижтимоий соҳа йўналишларини автоматлаштириш ҳамда ривожланишга қаратилган. Келаётган 2-4 йил ичида 13 йўналишни ўз ичига қамраб оладиган лойиҳамиз - “супер апп” кўринишида фойдаланувчиларга хилма-хил хизматлардан иборат экотизимни тақдим этамиз”.

    Сардор Бердиев, CEO “Cоммета”

    Иловани Android учун юклаб олиш

    Иловани iOS учун юклаб олиш

    Сайт

    Telegram

    Х (Twitter)

    Instagram

    Реклама ҳуқуқи асосида.

     

    18.12.2023, 19:31   Изоҳ (0)   6784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Bref билан янги йил лайфхаклари

    18.12.2023, 12:00

    Қизириқ туманида Исфара микро ГЭС-1 иш фаолиятини бошлади

    15.12.2023, 19:30

    Chery Tiggo 8 Pro: Барча йўналишларда кафолатланган ҳайдаш хавфсизлиги

    15.12.2023, 15:00

    Ipoteka bank OTP Group ҳамёнбоп ипотека кредитлари таклиф этади 

    15.12.2023, 13:30

    Paynet Ўзбекистондаги биринчи онлайн крипто-дўконни ишга туширмоқда

    15.12.2023, 12:09

    ОКМК: Мис эритиш заводи 60 ёшда 

    14.12.2023, 18:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.