• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт Тошкент ш.

    “Парковка монополисти”: Тошкентда пулли тўхташ жойлари ягона бошқарувчига сотилди

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчаларида пулли тўхташ жойларини бошқариш ҳуқуқи учун аукцион ўтказиши ҳақида хабар берилган эди. Аукцион якунига кўра, 120 миллиард сўм таклиф билан Balcomuz МЧЖ қўшма корхонаси ғолиб бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бошланғич нарх 57 миллиард сўмни ташкил этганди. Аукцион пойтахтда жами 86 та пулли парковка участкасини ижарага бериш бўйича ўтказилди.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров Тошкентдаги 50 дан ортиқ энг гавжум ва ликвидли кўчалар битта лотда савдога чиқарилишини танқид қилганди. “Агарда аукцион пойтахт маъмурияти истагандек ўца, шаҳарда ягона парковка қироли пайдо бўлади. Ғолиби олдиндан ёпиқ кабинетларда келишилмаган бўлмаса, бу жараённи аукцион дейишга тил бормайди” деган эди иқтисодчи.

    Фото: E-auksion
    “Рақобат қўмитаси ва Антикоррупция агентлиги пойтахтда парковка монополиясини яратиши мумкин бўлган, белгиларига кўра аукцион деб аташ қийин бўлган аукционни тўхтатмаган. Балки ҳаракат қилишгандир, билмадим”, деб ёзди Отабек Бакиров аукцион якунлари эълон қилингач.

    Иқтисодчи аукционнинг захира ғолиби номи кўрсатилмаганига эътибор қаратди (ғолиб шартларни бажара олмаса, ғолиблик кейинги энг кўп нарх таклиф этган талабгорга ўтади).

    “Ғолибга кўп саволлар йўқ, саволлар ҳаммаси рақобатли бўлмаган аукцион ташкилотчиларига. Бу якка лотни ўнлаб лотларга ажратиш ва талабгорлар кўпайтириш ҳисобига, ҳуқуқларни 120 миллиард сўм эмас, балки 500 миллиард сўмга сотиш мумкин бўларди. Бозорда ўзаро рақобатлашувчи бир неча компаниялар шаклланарди, давлат ютарди, истеъмолчи ютарди. Ҳозир ютган бўлса, кабинетда ўтирган чиновник ёки қанақадир ютди, холос. Қолган ҳамма ютқизди”, дейди у.

    Отабек Бакиров буни Тошкент учун, Ўзбекистон учун навбатдаги мағлубият деб атади. “Бундан ҳам баттар бўламиз бу кетишда”, деб таъкидлади у.

    Ғолиб компания ҳақида

    Balcomuz МЧЖнинг 60 фоиз улуши Balcom Cо.Ltd (Япония) компаниясига, 20 фоизи Нуриддинов Авазбек Шокиржон ўғлига, 10 фоизи Акрамов Бобур Ахатовичга ҳамда қолгани (10 фоиз) Ҳошимов Анвар Олим ўғлига тегишли. Компания сайтида айтилишича, улар ресторан (Фламинго), IT, қурилиш, консалтинг ва кўнгилочар хизматлар (Central Park) бозорида фаолият юритади.

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари

    Фото: Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси

    Тошкентда автомобиллар учун йўл бўйларида пулли тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳақида 2021 йилда маълум бўлганди. Ўшанда “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида пойтахтдаги тирбандликларни, марказий кўчаларда транспорт оқимини камайтириш, автомобилларнинг йўл бўйида бетартиб тўхташини тартибга солиш мақсадида ягона автомобиль йўл бўйи пулли тўхташ жойлари тизимини ташкил этиш зарурлиги айтилганди.

    Дастлаб 10 та марказий кўчада пулли автомобиль тўхташ жойлари тармоғи пайдо бўлиши эълон қилинди.

    Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги қарорига мувофиқ, 2022 йилда 10 та марказий кўчаларда, яъни Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пулли тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланди.

    2024 йил 16 октябрь куни Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳам тасдиқланди. Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади.

    Бир соатлик тўхтаб туриш нархлари:

    • 1-тариф зонасида 12 минг сўм;
    • 2-тариф зонасида 10 минг сўм;
    • 3-зонада 8 минг сўм;
    • 4-зонада 6 минг сўм;
    • 5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.

    Паркинг транспорт воситаларини сақлаш учун мўлжалланмаган. У ерда учинчи шахслар томонидан транспорт воситаларининг олиб қочилиши ва шикастланиши хавфи автомобиллар эгалари зиммасида қолади.

    2024 йил 19 январда “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланганди. Қонунда пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилаши қайд этилган.

    26.11.2024, 14:32   Изоҳ (0)   13379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #пулли тўхтаб туриш#пулли парковка

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 2 мингдан ортиқ йўл бўйи пулли автомобиль тўхташ жойлари ташкил этилади

    21.11.2022, 17:52

    Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳам йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда иштироки белгиланмоқда

    27.10.2023, 13:31

    Ўзбекистонда пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар белгиланди 

    20.01.2024, 19:07

    Тошкентда пулли тўхтаб туриш жойлари учун тўловлар миқдори тасдиқланди

    17.10.2024, 11:15

    “Дарё” дайжести: 17 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    17.10.2024, 22:39

    Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда

    14.11.2024, 08:35

    Тақиқланган жойда тўхтаган таксичилар ҳам жаримага тортиладими? Очиқ қолаётган саволлар

    22.11.2024, 19:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.