Сирдарё—Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи 38 км автомобиль йўли қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 23 февраль куни транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Саудия Арабистонининг АCWА Power компанияси бошқарув кенгаши раиси, Ўзбекистон—Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абунайян бошчилигидаги делегация билан учрашувда таъкидланган.
Учрашувда Ўзбекистон транспорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумот берилган.
Шунингдек, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши режалаштирилган Тошкент—Самарқанд, Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлларини, Сирдарё—Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи 38 км автомобиль йўлини қуриш ҳамда авиация соҳасидаги лойиҳалар муҳокама этилган.
Изоҳ (0)