• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Аёллар саҳифаси

    Хитойлик мактаб ўқувчиси 18 ёшигача 100 та пластик жарроҳлик операциясини амалга оширди

    Гўзаллик ва ўзига бўлган ишонч кўплаб инсонлар учун муҳим аҳамиятга эга. Бироқ баъзида бу истак инсонларни ўзининг табиий кўринишидан узоқлаштириб, экстремал чоралар кўришига олиб келади.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Хитойлик блогер қиз Чжоу Чун ўзида юздан ортиқ пластик жарроҳлик амалиётлари ўтказгани бунинг яққол мисолидир. У TikTok’даги макияж ёки рақс видеолари билан эмас, балки кўплаб операцияларни ўтказгани ҳамда барча ўзгаришларни обуначилари билан бўлишиб келгани билан машҳур.

    Чжоу Чуна 2001 йилда туғилган ва илк бор 13 ёшида жарроҳлик столига ётган. У Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида ўз операциялари ҳақида очиқчасига маълумот беради, олдинги ва кейинги суратларни жойлаштириб боради.

    Foto: NDTV
    Фото: NDTV

    Унинг биринчи операцияси блефаропластика — қовоқдаги ортиқча тери, ёғ ёки мушак тўқималари олиб ташланадиган жарроҳлик амалиёти бўлган. Қизнинг назарида унинг барча синфдошлари аллақачон “европача кўзлар” билан юргани учун гўзал, у эса хунук кўринишда қолиб кетган эди.

    Чжоу айдол (барча ҳурмат қиладиган ва тақлид қиладиган машҳур персонаж)ларнинг катта-катта кўзлари, ўткир бурунлари ва аниме қаҳрамонларидагидек қиррали жағлари билан ўзини таққослар эди. Айниқса, у Хитой актрисаси Эстер Юга ўхшашни жуда истар эди. У дорамаларда Эстерни кўриб: “Мана шундай кўринишда бўлишим керак, ана ўшанда мени яхши кўришади”, деб ўйларди.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Чжоу ота-онасидан операция учун ёрдам сўради, улар эса қизини бу ишдан қайтариш ўрнига уни қўллаб-қувватлашди. Онаси: “Агар чиройли бўлишни истасанг, буни иложи борича эртароқ бошлаш керак”, деди.

    Уларнинг оиласи бадавлат бўлгани учун пул билан боғлиқ муаммо йўқ эди. Чжоу ота-онасига шарт қўйди: ё қиз мактабни ташлаб кетади, ёки кўзини операция қилдиради. Ота-она операцияни танлашди. Чжоу бу ҳақда эслаб шундай дейди:

    “Қовоқ олдириш операциясидан кейин синфдошларим менга нисбатан яхшироқ муносабатда бўла бошлади ва мен пластик жарроҳликнинг ширин таъмини татиб кўрган эдим”.
    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Кейин эса йиллар давомида узлуксиз операциялар бошланди: ринопластика, ёноқларни чиқариш, пешонани тортиш, лабларни шишириш, қошларни ўзгартириш... Чжоуда жағ шакли уч марта ўзгарган, чунки биринчи операциядан кейин унинг даҳан қисми “жуда ўткир” бўлиб қолган эди, иккинчисидан кейин эса “етарлича анимега ўхшамасди”. Бундай амалиётлардан унинг юзи қаттиқ оғриган, овқат еёлмаган, аммо Чжоу камерага табассум қилиб: “Мен мукаммаллик томон кетяпман”, деб дадил айтган.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Бир неча йил ичида у юздан ортиқ операцияни бошидан ўтказди. Умумий харажат 4 миллион юандан ошган, бу тахминан 650 минг АҚШ долларига тенг. Онаси буларнинг барчасини тўлаб борган. Улар Пекин, Шанхай ва Сеулдаги энг яхши клиникаларга мурожаат қилган.

    16 ёшга келиб Чжоу Чун минглаб обуначилар ва миллионлаб лайклар билан машҳур блогер ва инфлюенсерга айланди. Фойдаланувчилар унга мақтовлар ёзишар, кўринишини идеал деб аташар, дорамалардаги қаҳрамонларга қиёслашар ва унинг ташқи кўринишига қойил қолишарди. Кўпчилик уни “тирик Барби” деб атарди. Аммо бу образ ортида кўплаб муаммолар бор эди.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Реал ҳаёт интернетдан тубдан фарқ қилар эди. 2020 йилда пандемия сабабли кўпчилик уйда ўтирган пайтда Чжоу 20 марта жарроҳларга мурожаат қилган. Аввалига қизнинг хотирасида муаммолар бошланди, сўнг доимий оғриқлар, шиш ва кўкаришлар безовта қила бошлади. Унинг териси шу даражада таъсирчан бўлиб қолган эдики, Чжоу ёнбошлаб ухлай олмасди.

    Foto: NDTV
    Фото: NDTV

    “Мен ҳеч қачон ўзимнинг ташқи кўринишимдан қониқмайман. Ҳар доим навбатдаги операциядан кейин яхшироқ кўринаман деб ўйлайман. Ҳатто овқат ва сувдан воз кечишга ҳам тайёрман, лекин пластик жарроҳликсиз яшай олмайман. Мен жарроҳлар касбини ҳурмат қиламан ва наркозга қарши эмасман. Чунки оғриқлардан эмас, балки одамлар кўз ўнгида хунук кўринишдан қўрқаман”, дейди у.

    Энг даҳшатли томони шундаки, Чжоу ҳали ҳам ўзини “етарлича чиройли эмас” деб ҳисоблайди. У фотосуратларини ижтимоий тармоққа юклашдан аввал доимо монтаж қилади.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Ачинарлиси, Хитойда Чжоу Чун каби минглаб қизлар бор. Улар шунчаки чиройли бўлишни истамайди, балки мажбур эканликларини ҳис қилади, чунки мамлакатда гўзаллик салонлари турли инфлюенсерлар орқали кенг реклама қилинади: “Қаранг, у қандай ўзгарди”, “Сиз ҳам уддалай оласиз”, деган сўзлар ҳар қадамда янграйди.

    Foto: Dzen
    Фото: Дзен

    Хитойда пластик жарроҳлик бозори алоҳида саноатга айланган. Йилига 20 миллиондан ортиқ марта ўтказиладиган муолажаларнинг 80 фоизи 25 ёшгача бўлган ёш қизларни ташкил қилади. Клиникалар орасида рақобат жуда кучли.

    Чжоу ҳозир 24 ёшда. У вақтини ўқиш, карьера қуриш, саёҳат қилишга сарфлаётган бўлиши мумкин эди, аммо эндиликда операциядан қолган асоратларни даволаш билан кун кечирмоқда.

    23 май, 15:15   Изоҳ (0)   3106
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #платик жарроҳлик#гўзаллик#блефаропластика

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда икки яшар бола 105 та магнит мунчоқни ютиб юборди

    28 феврал, 11:25

    “Тайёр бўлинг, Борис Николаевич, мен қамоққа ҳозирланяпман” — Ельцинни операция қилган ўзбекистонлик кардиожарроҳ ҳақида

    28 феврал, 21:00

    Рим папаси тун бўйи ухлаганича ҳали уйғонмади — ОАВ

    4 март, 16:45

    Бухорода 20 ёшли йигитнинг ошқозон-ичагидан 5 та тўғноғич ва 6 та мих олиб ташланди 

    6 март, 12:22

    Баҳорий премералар: 2025 йил март ойида кутилаётган дорама ва анимелар

    8 март, 13:35

    Диэго Марадонанинг ўлими бўйича суд жараёни бошланди. Айбдорни 25 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда 

    12 март, 12:10

    Озода Нурсаидованинг клипи сёмкасида ногиронга айланган актриса воқеаси. Аслида нима бўлганди?

    12 март, 12:50

    Туркиядаги Acıbadem шифохоналар тармоғида эпилепсия ва серебрал фалажни даволашнинг инновацион усуллари

    17 март, 09:00

    Ўзбекистон миллий жамоасида йўқотиш: легионер футболчи сафдан чиқди

    17 март, 08:02

    “Ўлимни алдаб, стадионда вафот этди”. Футбол тарихидан абадий жой олган Дикси Дин ҳақида 

    18 март, 11:12

    Тошкентда аёлни ҳимоя қилишга уринган эркак калтакдан сўнг комага тушди

    17 март, 09:30

    Онаси саратондан вафот этган, туркиялик миллиардернинг бўлғуси келини: модел ва актриса Ҳанде Эрчел ҳақида 

    19 март, 19:30

    Тошкентда бир неча кишини калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди

    18 март, 08:45

    Тошкентда бир неча кишини калтаклаган шахс Қозоғистондан экстрадиция қилинди

    21 март, 16:15

    Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода ҳалок бўлганлар 50 мингдан ошди 

    24 март, 10:31

    Сурия собиқ бош муфтийси аэропортда қўлга олинди

    27 март, 09:25

    Ҳаётга тўймай кетган Шаҳнозабону. Агар ҳаёт бўлганида 50 ёшни қаршиларди (фото, видео)

    4 апрел, 13:52

    80 ёшдан ошган ўзбекистонлик машҳурлар  

    1 апрел, 12:07

    Таиландда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    30 март, 12:09

    Киприк қўяман деб, кўз чиқарманг! Ясама киприк қўйишда қандай касалликлар келиб чиқиши мумкин?

    31 март, 22:50

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Автоҳалокат, қотиллик ва оғир касаллик туфайли ҳаётдан бевақт кўз юмган ўзбекистонлик машҳурлар

    14 апрел, 18:55

    Мисрдаги циркда йўлбарс одамга ташланди (видео)

    4 апрел, 14:35

    Тошкентда ёнғин чиққан уйдан икки йигит пичоқланган ҳолда топилди 

    9 апрел, 10:13

    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

    15 май, 21:52

    Қонни суюлтириш нимага керак ва у қачон зарарли бўлиши мумкин?

    17 май, 11:50

    Нима учун ҳомиладор аёлларга фолий кислотасини ичиш тавсия этилади?

    20 май, 14:45

    Уй шароитида кўриш қобилиятини яхшилаш учун 5 самарали усул

    21 май, 09:52

    “Реал” етакчиси операция қилинадиган бўлди

    21 май, 11:39

    Ёшлар орасида энг кўп учраётган 5 хил саратон

    22 май, 19:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда 267 та қадимий танга ва тақинчоқ қисмларини бошқа давлатга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди 

    Ўзбекистон | 10 июн, 00:55

    Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги даъволар рад этилди

    Дунё | 10 июн, 00:27

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:50

    “Дарё” дайжести: 9 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:38

    Трамп Калифорния губернаторини ҳибсга олишга рухсат бериши мумкинлигини айтди 

    Дунё | 9 июн, 23:30

    Италияда ишхонасидан 150 минг евролик олтинни сочига яшириб олиб чиққан эркак ушланди

    Дунё | 9 июн, 23:15

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди

    Дунё | 9 июн, 23:05

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:00

    Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.