Тошкентда Греция элчихонаси очилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
-_Is5ALvh.avif)
“Тошкент шаҳрида Греция элчихонасининг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз”, деб ёзди вазир.
Маълум қилинишича, Параскеви Тзевелек ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Вазир ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Бахтиёр Саидовнинг қайд этишича, учрашув давомида элчи билан сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилди.
Параскеви Тзевелек Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Екатерина Нассика ўрнини эгаллади. Ундан аввал Андреас Фриганас элчи бўлган.
Греция ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган. Ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси мавжуд бўлмагани сабабли элчилар Москвадаги элчихонадан фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)