• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон—Қатар муносабатлари: ҳамкорликдан нималар кутилмоқда?

    Қатар дунёдаги учинчи йирик табиий газ захираларига эга ва ялпи ички маҳсулоти аҳоли жон бошига (104 минг доллар) энг юқори давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси 2,7 миллион киши, ялпи ички маҳсулоти эса йилига 274 миллиард долларни ташкил этади. Сўнги йилларда Ўзбекистоннинг мазкур мамлакат билан муносабатлари сезиларли ривожланиб бормоқда ва янги босқичга чиқмоқда дейиш мумкин.

    Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

    Қатар ва Ўзбекистон муносабатлари

    Қатар Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 30 декабрда тан олган бўлиб, икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма баённома 1997 йил 27 ноябрь куни Туркияда имзоланган.

    Биринчи президент Ислом Каримовнинг 2010 йил 23-24 ноябрь кунлари Қатарга амалга оширган расмий ташрифи мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши учун пойдевор бўлганди. Бугунги кунда ушбу ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, янги босқичга кўтарилди.

    Хусусан, Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери биринчи марта Қатар давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Тошкентга юборилди. 2023 йил 12 апрель куни Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим ишонч ёрлиқларини топширди.

    Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

    2023 йил 7 майда эса ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси очилди. Шу пайтга қадар, Ўзбекистон Қатар билан алоқаларини Москвадаги ушбу давлатнинг элчихонаси орқали юритиб келганди. Эндиликда эса ўзаро муносабатлар тўғридан тўғри амалга ошадиган бўлди. Қатарнинг Ўзбекистонда элчихона очиб, элчи юборишининг ижобий ҳодиса экани кўплаб сиёсатшунослар томонидан ҳам эътироф этилди.

    2019 йил 15 июнь куни Душанбеда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг V саммити, 2022 йил 5 февраль куни Пекин шаҳрида қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ҳамда 2022 йил 13-октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад ал Соний ўртасида самимий мулоқотлар бўлиб ўтди.

    Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

    2023 йил 5-6 июнь кунлари Қатар амири Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Шавкат Мирзиёев ва Тамим ибн Ҳамад ал Соний ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар тарихий аҳамият касб этиб, икки томонлама муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди. Самарқандда ўтказилган саммитда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та ҳужжат қабул қилинди. Шунингдек, энергетика, нефть-кимё, кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва туризм йўналишларида саноат кооперацияларини ўрнатиш ва бошқа муҳим соҳаларда амалий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган умумий қиймати 10 миллиард бўлган инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

    Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

    Шундан кейин икки давлат раҳбарлари 2023 йилнинг 19 июль куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё ва Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” давлат раҳбарларининг биринчи саммитида ҳамда 20 август куни Будапешт шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташрифлари чоғида учрашиб, мулоқотлар ўтказди.

    Шунингдек, ўтган 7 йил давомида икки давлат ҳукуматларининг вакиллари, хусусан, ташқи ишлар вазирларининг кўплаб учрашувлари ташкил этилди. Ўзаро мулоқотларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

    2023 йил 18 июль куни Ўзбекистоннинг Қатар давлатидаги элчихонасини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги ваколатхонасини очишнинг ташкилий ишларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ Доҳа шаҳрига юборилган.

    Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

    Иқтисодий ҳамкорлик

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар жадаллашиб бормоқда. Жумладан, 2022 йил ўзаро савдо ҳажми 4,8 миллион долларни ташкил этди. 2023 йил январь август ойларидаги ўзаро савдо айланмаси ҳажми 4,5 миллион долларга тенг бўлди.

    2018 йилнинг 16-18 июлида Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик департаменти бошлиғи Холид Иброҳим ал-Ҳамар бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекциясида музокаралар ўтказилди.

    2021 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган тендер натижаларига биноан, Қатарнинг Nebras Power компанияси Франциянинг EDF ва Япониянинг Sojitz Corporation ширкатлари билан биргаликда тузилган консорсиум таркибида Сирдарёда иссиқлик электростанциясини қуриш лойиҳасида иштирок этмоқда. Лойиҳага асосан қуввати 1600 МВт бўлган мазкур электростанцияга 1,2 миллиард доллар инвестиция киритилиши ва 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    2022 йил 24-26 март кунлари бўлиб ўтган “Тошкент халқаро инвестиция форуми” доирасида Nebras Power ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланди.

    2021 йилнинг 6-8 апрель кунлари Қатар фуқаролик авиацияси ва Qatar Airways компанияси вакилларидан иборат делегациянинг Тошкентга ташрифи давомида икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлаш ҳамда Доҳа—Тошкент—Доҳа йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    2023 йил 8-9 май кунлари инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги делегацияни Доҳага ташрифи амалга оширилди. Ташриф доирасида Қатарнинг қатор вазирлик ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

    Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик

    Ўзбекистон Футбол федерацияси делегациясининг 2017 йилнинг 17-18-октябрида Доҳага ташрифи доирасида Қатар Футбол уюшмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

    2018 йилнинг 6-10-сентябр кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган Мақом санъати халқаро форумида Қатарнинг Аl-Arabia газетаси мухбири Исмоил Таллаий иштирок этди.

    Қатарнинг Al-Jazeera медиа корпорацияси билан мунтазам ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Хусусан, Al-Jazeera телекомпанияси вакиллари 2019 йилнинг 21-23 февраль кунлари Бухорода бўлиб ўтган зиёрат туризми Биринчи халқаро форумида иштирок этди. Ташриф якуни бўйича 2019 йилнинг апрель ойида Al-Jazeera телеканалида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, маданий, илмий ва маънавий меросига бағишланган бир қатор махсус кўрсатувлар намойиш этилди.

    Коронавирус пандемияси даврида Қатарнинг “Жосим ва Ҳамад ибн Жосим хайрия жамғармаси” томонидан “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига 200 минг доллар, “Қатар хайрия жамғармаси” республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон бўлимига 200 минг доллар миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратди.

    2020 йилнинг 5 декабрида Қатар Олимпия қўмитаси бош котиби Жосим Рошид ал-Буайнайн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. 2021 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси ва Қатарнинг КАТАRA маданият жамғармаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган.

    2022 йилнинг 24-сентябр—5-октябр кунлари Доҳа шаҳрида Ўзбекистон маданият кунлари доирасида Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг концерти, “Ҳунарманд” уюшмаси вакилларининг маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон халқаро Ислом цивилизацияси маркази ва Қатар миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Қатарга ташриф

    Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

    Бугун, 1-октябр куни президент Шавкат Мирзиёев Қатарга давлат ташрифи билан жўнаб кетди. Мазкур ташриф жорий йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари ушбу мамлакатда 1—2-октябр кунлари бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ҳамда “Expo Dоhа—2023” — “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.

    Бўлажак музокараларда етакчилар Ўзбекистон—Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

    Давлат ташрифи якунида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

    01.10.2023, 17:55   Изоҳ (0)   12864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қатарга жўнаб кетди

    01.10.2023, 16:16

    Ўзбекистонда сентябр ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани эълон қилинди

    01.10.2023, 14:28

    Ўзбекистондаги археология мероси объектларининг 150 дан ортиғи қабристонларга айлантирилгани аниқланди

    01.10.2023, 12:20

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    01.10.2023, 11:00

    Aлифбодаги ўзгаришлар: қулайлик бор жойда ноқулайлик танланмайди

    01.10.2023, 10:45

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

    01.10.2023, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.