Қатар пойтахти Доҳада 11 декабрь куни Ўзбекистон элчихонаси очилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов хабар берди.
“Мамлакатларимиз раҳбарлари саъй-ҳаракатлари натижасида икки томонлама муносабатларимиз мисли кўрилмаган даражада ривожланмоқда. Жорий йил май ойида Тошкентда Қатар Давлати дипломатик ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган эди. Шубҳасиз, ушбу элчихоналар алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деди вазир.
Шу йилнинг май ойида Тошкентда Қатар элчихонаси очилганди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ўзбекистон мустақил бўлганидан буён биринчи марта Қатарнинг Ўзбекистонда элчихона очиб, Тошкентга элчи юбориши ижобий ҳодиса эканини айтганди.
Изоҳ (0)