• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашда эришилган ютуқлар учун глобал мукофотнинг топшириш маросими ўтказилади

    Тошкент шаҳрида йил охирида Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашда эришилган ютуқлар учун глобал мукофотнинг топшириш маросими ўтказилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Қатар амири томонидан коррупцияга қарши курашда эришилган ютуқлар учун глобал мукофот таъсис этилган. Ушбу мукофотнинг навбатдаги тантанали топшириш маросими шу йилнинг охирида Тошкентда ўтказилади. Унда Қатар давлатининг раҳбарияти ҳам иштирок этиши кутилмоқда. 

    “Қатар амири томонидан коррупцияга қарши курашда эришилган ютуқлар учун глобал мукофот таъсис этилган. Ушбу мукофотнинг навбатдаги тантанали топшириш маросими шу йилнинг охирида Тошкентда ўтказилади. Унда Қатар давлатининг раҳбарияти ҳам иштирок этиши кутиляпти. Ушбу мукофотни топширишнинг тантанали маросими Тошкентда ўтказилиши охирги йилларда президентимиз томонидан коррупцияга қарши кураш йўналишида олиб борилаётган катта ишлар ва умуман ислоҳотларининг жаҳон ҳамжамияти томонидан катта эътирофи тимсоли десак ҳам бўлади”, — дейди Шерзод Асадов.

    Қатар дунёдаги учинчи йирик табиий газ захираларига эга ва ялпи ички маҳсулоти аҳоли жон бошига (104 минг доллар) энг юқори давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси 2,7 миллион киши, ялпи ички маҳсулоти эса йилига 274 миллиард долларни ташкил этади. Сўнги йилларда Ўзбекистоннинг мазкур мамлакат билан муносабатлари сезиларли ривожланиб бормоқда ва янги босқичга чиқмоқда дейиш мумкин.

    Қатар ва Ўзбекистон муносабатлари

    Қатар Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 30 декабрда тан олган бўлиб, икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма баённома 1997 йил 27 ноябрь куни Туркияда имзоланган.

    Биринчи президент Ислом Каримовнинг 2010 йил 23-24 ноябрь кунлари Қатарга амалга оширган расмий ташрифи мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиши учун пойдевор бўлганди. Бугунги кунда ушбу ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, янги босқичга кўтарилди.

    Хусусан, Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери биринчи марта Қатар давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Тошкентга юборилди. 2023 йил 12 апрель куни Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим ишонч ёрлиқларини топширди.

    Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

    2023 йил 7 майда эса ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси очилди. Шу пайтга қадар, Ўзбекистон Қатар билан алоқаларини Москвадаги ушбу давлатнинг элчихонаси орқали юритиб келганди. Эндиликда эса ўзаро муносабатлар тўғридан тўғри амалга ошадиган бўлди. Қатарнинг Ўзбекистонда элчихона очиб, элчи юборишининг ижобий ҳодиса экани кўплаб сиёсатшунослар томонидан ҳам эътироф этилди.

    2019 йил 15 июнь куни Душанбеда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг V саммити, 2022 йил 5 февраль куни Пекин шаҳрида қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ҳамда 2022 йил 13-октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад ал Соний ўртасида самимий мулоқотлар бўлиб ўтди.

    2023 йил 5-6 июнь кунлари Қатар амири Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Шавкат Мирзиёев ва Тамим ибн Ҳамад ал Соний ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар тарихий аҳамият касб этиб, икки томонлама муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди. Самарқандда ўтказилган саммитда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та ҳужжат қабул қилинди. Шунингдек, энергетика, нефть-кимё, кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва туризм йўналишларида саноат кооперацияларини ўрнатиш ва бошқа муҳим соҳаларда амалий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган умумий қиймати 10 миллиард бўлган инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

    Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

    Шундан кейин икки давлат раҳбарлари 2023 йилнинг 19 июль куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё ва Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” давлат раҳбарларининг биринчи саммитида ҳамда 20 август куни Будапешт шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташрифлари чоғида учрашиб, мулоқотлар ўтказди.

    Шунингдек, ўтган 7 йил давомида икки давлат ҳукуматларининг вакиллари, хусусан, ташқи ишлар вазирларининг кўплаб учрашувлари ташкил этилди. Ўзаро мулоқотларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

    2023 йил 18 июль куни Ўзбекистоннинг Қатар давлатидаги элчихонасини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги ваколатхонасини очишнинг ташкилий ишларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ Доҳа шаҳрига юборилган.

    Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

    Иқтисодий ҳамкорлик

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар жадаллашиб бормоқда. Жумладан, 2022 йил ўзаро савдо ҳажми 4,8 миллион долларни ташкил этди. 2023 йил январь август ойларидаги ўзаро савдо айланмаси ҳажми 4,5 миллион долларга тенг бўлди.

    2018 йилнинг 16-18 июлида Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик департаменти бошлиғи Холид Иброҳим ал-Ҳамар бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекциясида музокаралар ўтказилди.

    2021 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган тендер натижаларига биноан, Қатарнинг Nebras Power компанияси Франциянинг EDF ва Япониянинг Sojitz Corporation ширкатлари билан биргаликда тузилган консорсиум таркибида Сирдарёда иссиқлик электростанциясини қуриш лойиҳасида иштирок этмоқда. Лойиҳага асосан қуввати 1600 МВт бўлган мазкур электростанцияга 1,2 миллиард доллар инвестиция киритилиши ва 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    2022 йил 24-26 март кунлари бўлиб ўтган “Тошкент халқаро инвестиция форуми” доирасида Nebras Power ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланди.

    2021 йилнинг 6-8 апрель кунлари Қатар фуқаролик авиацияси ва Qatar Airways компанияси вакилларидан иборат делегациянинг Тошкентга ташрифи давомида икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлаш ҳамда Доҳа—Тошкент—Доҳа йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    2023 йил 8-9 май кунлари инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги делегацияни Доҳага ташрифи амалга оширилди. Ташриф доирасида Қатарнинг қатор вазирлик ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

    Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик

    Ўзбекистон Футбол федерацияси делегациясининг 2017 йилнинг 17-18-октябрида Доҳага ташрифи доирасида Қатар Футбол уюшмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

    2018 йилнинг 6-10-сентябр кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган Мақом санъати халқаро форумида Қатарнинг Аl-Arabia газетаси мухбири Исмоил Таллаий иштирок этди.

    Қатарнинг Al-Jazeera медиа корпорацияси билан мунтазам ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Хусусан, Al-Jazeera телекомпанияси вакиллари 2019 йилнинг 21-23 февраль кунлари Бухорода бўлиб ўтган зиёрат туризми Биринчи халқаро форумида иштирок этди. Ташриф якуни бўйича 2019 йилнинг апрель ойида Al-Jazeera телеканалида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, маданий, илмий ва маънавий меросига бағишланган бир қатор махсус кўрсатувлар намойиш этилди.

    Коронавирус пандемияси даврида Қатарнинг “Жосим ва Ҳамад ибн Жосим хайрия жамғармаси” томонидан “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига 200 минг доллар, “Қатар хайрия жамғармаси” республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон бўлимига 200 минг доллар миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратди.

    2020 йилнинг 5 декабрида Қатар Олимпия қўмитаси бош котиби Жосим Рошид ал-Буайнайн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. 2021 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси ва Қатарнинг КАТАRA маданият жамғармаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган.

    2022 йилнинг 24-сентябр—5-октябр кунлари Доҳа шаҳрида Ўзбекистон маданият кунлари доирасида Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг концерти, “Ҳунарманд” уюшмаси вакилларининг маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон халқаро Ислом цивилизацияси маркази ва Қатар миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    03.10.2023, 23:15   Изоҳ (0)   8848
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президентнинг хорижий ташрифларидан асосий мақсад нималар экани айтилди

    03.10.2023, 22:57

    Саида Мирзиёева Оға Хон жамғармасининг маданият масалалари бўйича бош директори билан учрашди (фото)

    03.10.2023, 21:07

    Фарғонада 39 яшар аёл бедарак йўқолди

    03.10.2023, 21:05

    Шавкат Мирзиёев академик Назар Тўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди 

    03.10.2023, 20:40

    Ўзбекистонда “Яшил” истеъмол кредити фоизи учун компенсация ажратилади

    03.10.2023, 20:25

    Сурхондарёда божхоначилар қиймати 15 млрд сўм бўлган ноқонуний сигареталарни тўхтатиб қолди

    03.10.2023, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.