Истанбул шаҳрида ёнғин оқибатида вафот этган 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Истанбулнинг Кадикой тумани, Фикиртепе мавзесида жойлашган ижарадаги уйда, номаълум сабабларга кўра юзага келган ёнғин оқибатида вафот этган.
Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ барча харажатлар Миграция агентлиги томонидан тўлиқ қоплаб берилди.
Бош консулхона ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан марҳумни Ўзбекистонга юбориш учун ёрдам пули йиғилаётгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилаётганини маълум қилди. Фуқаролар бу каби нотўғри хабарларга ишонмасликка ва расмий манбаларга таянишга чақирилди.
2023 йилнинг май ойида Россияда иш вақтида шахтада бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик эркакнинг жасади ватанга қайтарилганди.
Изоҳ (0)