Туркияга чиқиб кетган ўзбекистонлик йигит бедарак йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, яқин қариндошларининг мурожаатига кўра, 2022 йил октябрь ойида Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган 1999 йил Қашқадарё вилоятида туғилган Норсаидов Достон Ўктам ўғли қидирилмоқда.
У тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага (0212) 323-20-37 телефон рақами ёки uzbekconsul@yahoo.com орқали хабар бериш сўралди.
Аввалроқ Туркияда 4 йилдан буён тутқунликда сақлаб келинган ўзбекистонлик аёл қутқарилгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи ишлар вазирлиги орқали Қарши шаҳридан 21 ёшли фуқаро ўз онасининг Истанбулга 4 йил олдин кетгани, 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтиб, онасини топиш ва ватанга қайтаришда ёрдам сўраган. Туркия қонунчилигига биноан шахсни эркига хилоф равишда тутқунликда сақлагани учун туркияликка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)