Ўзбекистонлик 21 ёшли аёл аммаси таклифига кўра Истанбулга бориб, кўчада қолиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Унга кўра, Истанбулга ўз аммасининг таклифи асосида ишлашга келиб, қийин вазиятда қолган. У 2 кун кўчада яшаш жойсиз юрган, Жиззах вилоятидан келган 21 ёшли фуқаронинг (аёл киши) ватанга қайтиши таъминланди.
“Халқаро ўзбек саноатчилари, тадбиркорлар ва илм инсонлари жамияти” аъзолари ҳомийлигида авиачипта ва бошқа тўловлари қопланди. Ёрдам берган барчага аёл ва консулхона номидан ташаккур билдирилди.
Аввалроқ Туркияда 4 йилдан буён тутқунликда сақлаб келинган ўзбекистонлик аёл қутқарилгани ҳақида хабар берилганди. Ташқи ишлар вазирлиги орқали Қарши шаҳридан 21 ёшли фуқаро ўз онасининг Истанбулга 4 йил олдин кетгани, 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтиб, онасини топиш ва ватанга қайтаришда ёрдам сўраган. Туркия қонунчилигига биноан шахсни эркига хилоф равишда тутқунликда сақлагани учун туркияликка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)