Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаги черковда 22 июнь куни худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар берди.

Фото: Reuters
Ҳодиса Мар Элиас номли грек православ черковида юз берган. Сурия Ички ишлар вазирлиги ҳужум ижрочиси ИШИДга алоқадор эканини маълум қилган. Теракт оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони турлича.
SANА агентлигига кўра, тинч аҳоли вакилларидан 9 киши ҳалок бўлган, 13 киши жароҳатланган. Суриядаги бошқа манбалар қурбонлар сони 20 дан ортишини хабар қилмоқда.

Фото: Syria Watan
Дастлабки маълумотларга асосан худкуш террорчи ўткинчиларга қарата автоматдан ўт очган. Шундан сўнг бино ичидаги портловчи модда ўрнатилган камарни ишга туширган.
Маълумот ўрнида, бу ҳужум 2024 йил декабрь ойида Башар Асад режими ағдарилганидан бери Дамашқдаги илк худкуш ҳужуми ҳисобланади.

Фото: Syria Watan

Фото: Syria Watan

Фото: Syria Watan

Фото: Syria Watan
Изоҳ (0)