Шотландиядаги бутун бошли орол вайрон бўлган қаср билан бирга 7,5 миллион долларга сотувга қўйилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Шотландиянинг ғарбий соҳилида жойлашган Шуна ороли 80 йил ичида биринчи марта сотилмоқда. Айтилишича, ҳар йили бир қатор Шотландия ороллари сотилади, аммо Шуна ўзининг 1 100 акр майдони билан ажралиб туради.
Шотландияда кўплаб кичик хусусий ороллар мавжуд бўлса-да, уларнинг аксариятига бориш жуда қийин. Шуна ороли эса бундан мустасно. Унга Глазго аэропортидан атиги 30 дақиқада вертолёт билан етиб олиш мумкин.

Ҳозирда оролда 8 та турар жой мулки мавжуд бўлиб, улардан 7 таси рекреацион мақсадларда ишлатилади. Шунингдек, ҳудудда ХХ аср бошларида янги зеландиялик саргузаштчи ва аскар Жорж Бакли томонидан қурилган қалъа харобалари ҳам бор.
Оролда ўрмон, яйлов, боғлар, шунингдек, тошли қирғоқ ва қумли пляжлар ҳам мавжуд. Потенциал харидорлар оролдан дам олиш, экотуризм ёки спорт маскани сифатида фойдаланиши мумкин.
Изоҳ (0)