Андижон вилоятида фуқаро У.Т.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Ж.М. Бўстон тумани ҳокимининг қарорига асосан “Б.Н.” МЧЖга гидропоника усулида иссиқхона қурилиши учун ажратилган 2,5 гектар ерни нотурар ер тоифасидан 2 сотихли уй-жой қуриш учун турар жой тоифасига ўзгартириб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига 44 минг доллар талаб қилиб, келишилган пул ҳисобидан 10 минг долларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда) ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Ерни ноқонуний сотишга уриниш бўйича бошқа ҳолатлар
Фарғонада фуқаро 2,5 гектар ерни 650 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 100 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди. Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинганди.
Сурхондарё вилоятида фуқаро қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 45 сотих ерни 60 минг долларга сотишга келишиб, 56,7 минг доллар ва 43 миллион сўм олган вақтида қўлга тушганди. Хоразм вилоятининг Урганч туманида фуқаро давлат захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг доллар ва 13 миллион сўм олган вақтида ушланганди.
Изоҳ (0)