Буюк Британия шимолидаги орол Лондондаги бир хонали квартиранинг нархида сотувга қўйилди. Унинг ҳудуди қарийб 26 гектарни ташкил қилади ва оролда 1934 йилдан буён ҳеч ким яшамайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Орол учун сўралаётган натх 250 минг фунт стерлингни (356 минг доллар) ташкил қилмоқда. Бу Лондондаги квартитралар ўртача қийматининг ярмини ташкил қилади.
Орол Шотландиянинг шимоли-шарқида жойлашган ороллар архипелаги таркибига киради ва географик жиҳатдан Шотландиядан кўра Норвегияга яқинроқ ҳисобланади. Қурилиш режасига кўра, оролнинг эгасига пирс (кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой), бир нечта янги қишлоқ хўжалиги иншооти, шамол тегирмони ва тоза сув билан таъминлаш учун ёмғир сувини йиғадиган иншоот қуришга рухсат берилади.
Изоҳ (0)