АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарқдаги базалардан Эроннинг эҳтимолий ҳужуми сабабли баъзи самолёт ва кемаларни кўчирди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Бу кўчириш ҳақида АҚШнинг икки расмийи 18 июнь куни хабар берган. Президент Дональд Трамп Қўшма Штатлар Исроилнинг Эрон ядровий ва ракета объектларини бомбардимон қилишига қўшилиш-қўшилмаслигига бутун дунё қизиқиш билдирмоқда.
АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари яқин кунларда Эронга зарба бериш эҳтимолига тайёргарлик кўраётгани айтилган. Вазият ҳали ҳам ривожланаётгани ва ўзгариши мумкинлиги ҳам қайд этилган.
Трамп Исроилга қўшилиш ёки қўшилмаслик бўйича бирор қарорга келган-келмаганини айтишдан бош тортиб бундай деди: “Қўлимдан келади. Мен бундай қилишим ҳам қилмаслигим ҳам мумкин. Айтмоқчиманки, нима қилишимни ҳеч ким билмайди”.
Бундан ташқари, АҚШнинг Қатардаги элчихонаси 19 июнь куни ўз ходимларига Доҳа ташқарисидаги чўлда жойлашган АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий иншооти — Ал-Удеид авиабазасига киришни вақтинча чеклаш ҳақида огоҳлантириш эълон қилган. Элчихона Қатардаги ходимлар ва АҚШ фуқароларига “эҳтиёткорлик ва давом этаётган минтақавий жанговар ҳаракатлар нуқтаи назаридан” ҳушёрликни оширишни айтган.
Эрон Вашингтонга агар Қўшма Штатлар Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларига бевосита аралашса, қатъий жавоб беришини маълум қилган. Бу ҳақда 18 июнь куни Эроннинг Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси маълум қилган.
Изоҳ (0)