Суриянинг Хасака вилояти жанубидаги аш-Шаддодийдаги АҚШ ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали хабар берди.
Унга кўра, Америка ҳарбий объектида бир неча портлаш овозлари эшитилган. Етказилган зарар ва йўқотишлар ҳақида маълумот берилмаган.
16 декабрь куни АҚШнинг Суриядаги учта ҳарбий базаси ракеталардан ўққа тутилганди. “Ироқ Исломий Қаршилиги” ҳаракати мазкур ҳужумларнинг иккитасини уюштирганини маълум қилган.
30 ноябрь куни “Ироқ Исломий Қаршилиги” ҳаракати ўзининг Telegram-каналларида эълон қилган баёнотда “Сурия ва Ироқдаги қуролли амалиётлар сонини кўпайтиришини айтиб, АҚШни огоҳлантирганди. “Чунки Америка Исроил армиясига ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. Ғазо сектори ва Жанубий Ливанда тинч аҳолини ўлдирмоқда”, — дейилганди ўша баёнотда.
Изоҳ (0)