• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байденнинг Яқин Шарқ сиёсати, Хитой ва Россияга суянаётган Лотин Америкаси, АҚШ—Хитой муносабатлари. Жаҳон матбуоти шарҳи

    Байден маъмуриятининг Яқин Шарқдаги сиёсати қандай бўлади? Нега Лотин Америкаси мамлакатлари Россия ва Хитой ёрдамига кўз тикмоқда? АҚШ—Хитой муносабатлари қай йўсинда кетади? Буларнинг барчаси ҳақида анъанавий жаҳон матбуоти шарҳи рукнида ўқишингиз мумкин.

    Байден ҳукумати Яқин Шарқдаги манфаатларидан воз кечадими?

    Байден ҳокимият тепасига келганидан буён бир ой вақт ўтди, аммо янги ҳукумат Яқин Шарқ борасида бирор бир жиддий қадамни ташлаганига гувоҳ бўлмадик, деб ёзади The Politico нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шу вақт оралиғида расмий Вашингтон Исроил давлат раҳбари Бинямин Нетаньяху билан атиги 1 мартагина телефон орқали боғланди. Бунга қадар Байден маъмурияти Россия ва Хитой раҳбарлари билан телефон орқали боғланди. Қолаверса, Вашингтон Саудия Арабистонининг Ямандаги сиёсатини молиялаштиришдан тўхташини ҳам маълум қилди. Ҳаттоки, Байден ҳукумати шимолий Ироқдаги иттифоқчи кучларига ракета зарбалари берилганидан кейин ҳам сукут сақламоқда.

    Жо Байден АҚШ ҳукумати тепасига коронавирусга қарши сезиларли ишлар олиб бориш, иқтисодиётни тиклаш, иқлим борасидаги АҚШ сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва технологик компанияларнинг АҚШ жамиятидаги ўрнини қайта кўриб чиқиш ваъдаларига асосан ҳукумат тепасига келди. Байденнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Байден олдидаги асосий масала Осиё-Тинч океани, Европа Иттифоқи ва Ғарбий ярим шар мамлакатларидаги вазиятни муҳим деб ҳисоблаган ҳолда, Исроилга урғу бермади.

    Энергетика борасидаги тараққиёт ва захиралардан фойдаланиш Яқин Шарқ минтақасининг долзарблиги масаласига кам аҳамият беришни тақозо қилмоқда. Шунингдек, АҚШ броган сари Форс кўрфазидаги муаммолар гирдобида қолиб кетаётганлиги Байден ҳукуматига ёқмайдиган жиҳат. Байден сенаторлиги пайтида 1991 йилда ҳам Ироққа қарши уруш очишни ёқламаган кам сонли парламент вакилларидан бири эди. 2003 йилда ҳам Жо Байден президент Жорж Бушни Ироққа бостириб киришини ёқламайдиган АҚШ сенатининг юқори мартабали сиёсатчиси сифатида танилади. Аммо амалда барча воқеалар Байденнинг истакларига зид тарзда ривожланди.

    2007 йилда Байден Ироқдаги вазиятни тизгинга олиш мақсадида мамлакатни шиалар, суннийлар ва курдлар бошқаруви остидаги уч мухторвилоятга бўлишни таклиф қилади. Унинг бу таклифини сиёсатчилар ҳам, журналистлар ҳам роса танқид қилишди. Сабаби Байденнинг таклифи Ироқдаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштириб юбориши эди.

    Вашингтон ва Яқин Шарқ ўртасидаги дипломатия, Афғонистондаги беқарорлик, Суриядаги фуқаролик уруши ва ИШИД террорчи гуруҳларининг таъсири ортиши борасидаги сиёсатдан безган Байден 2014 йилда бу воқеаларнинг барча айбдорлари сифатида иттифоқчиларини ҳам айблаб чиқади. Байден Гарвард университети талабалари олдида қилган маърузасида «саудияликлар, амирликлар, турклар Ассад режимини ағдариш мақсадида миллионлаб долларларини аямадилар, маълум гуруҳларни қуроллантирдилар, эвазига нимага эришдилар», дея амалга оширилган ишларни танқид қилган ва кейинчалик етарли маълумотга эга бўлмаганлиги сабабли жамоатчилик олдида узр сўрашга ҳам мажбур бўлганди. Ҳозирда Байден олдида ўтган ўн йилликдаги воқеаларга баҳо бериш имконияти туғилди. Бу эса унинг сиёсатини ҳам белгилашга асос бўлади.

    Байденнинг янги маъмурияти Яқин Шарқдаги можароларга аралашишдан бир оз тийилиб, Ҳинд ва Тинч океани минтақасидаги сиёсий вазиятга кўпроқ урғу бермоқчи. Мет Дуссоннинг АҚШ давлат департаментига олиб келиниши эса бу борадаги гап сўзлар ишончли заминга эгалигидан далолат. Шундай бўлсада, айрим сиёсатчилар бундай фикрларнинг урчиши асоссиз эканлигини, Яқин Шарқ АҚШ учун муҳим бўлиб қолишига ишонтирмоқда.

    Дональд Трампнинг Эрон билан эришилган ядровий келишувдан чиқиш ҳақидаги қарорини қандай бекор қилиш ҳозирда Байден ҳукумати олдидаги оғриқли масалалардан биридир. Масалани ҳал қилиш учун Байден март ойида Буюк Британия, Франция, Хитой, Германия ва Россия билан биргаликда Эрон хусусида учрашув ўтказмоқчи.  Воқеалар қандай ривожланади яқин ҳафталар ичида билиб оламиз.

    Россия ва Хитойдан ёрдам кутаётган Лотин Америкаси

    Бутун Лотин Америкаси мамлакатлари пандемияга қарши курашиш учун ўз нигоҳларини Хитой ва Россияга қаратган, дея ёзади The Wall Street Journal нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Лотин Америкаси мамлакатлари АҚШдан ёрдам олишни эмас айнан АҚШнинг рақибларига мурожаат қилаётгани қизиқ. Муаммони эса Ғарбнинг вакциналари етарли миқдорда ишлаб чиқарилмаётгани-ю вакциналар борасидаги бўшлиқни Россия ва Хитой компанаиялари тўлдиришга уринаётгани билан изоҳлаш мумкин.

    Аргентина ва Боливияда ҳукумат ўз аҳолисини аллақачон русларнинг «Спутник-V» вакцинаси билан эмлашни бошлаб юборди. Мексика ҳам тез орада Аргентина ва Боливия сафига қўшилади. Чили ҳукумати эса шу ойда Хитойнинг «Синовак» компанияси вакцинасидан 4 миллион доза олишга эришди. Перуликлар эса Хитой вакцинаси Лимага келиб қўнганида, ҳаттоки, байрам ҳам уюштирди.

    Бразилия президенти Жаир Болсанаро дастлаб хитой вакцинаси ҳақида салбий фикрлар билдирган бўлсада, кейинроқ Хитой вакцинаси мамлакатда юзага келган мураккаб пандемия вазиятини жиловлашга ёрдам бериши ҳақида ўйлай бошлади. Бразилия эса АҚШдан кейин коронавирус туфайли энг кўп қурбон берган мамлакатлардан бири сифатида қолмоқда.

    Америкалик сиёсий таҳлилчи Маргарет Майерс назарида вакцина борасидаги келишув Бразилия ва Хитойни анча жипслаштира оладиган сиёсатга замин бўлиши мумкин. Буни Жаир Болсанаро ҳукумати ҳам яхши англаб турибди.

    АҚШ давлат котибининг собиқ маслаҳатчиси Томас Шенно назарида рус вакцинасининг Лотин Америкасига кириб келиши расмий Москва ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг юзага келган бўшлиқни тўлдиришга имкон беради. Қолаверса, Хитой ва Россия вакцина дипломатияси туфайли 650 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Лотин Америкасига кириб бориши учун ўзига хос кўприк вазифасини ҳам бажаради. Коронавирус мутацияга учраши натижасида у минтақада келажакда энг ишончли вакцинага нисбатан эҳтиёжни пайдо қилиши табиий экан, бу Хитой ва Россияни минтақада янада қатъийроқ ўрнашиб олишига имкон яратади. Натижада, Хитой Лотин Америкасидаги нефть манбаларига эгаликни қўлга киритади, Россия эса дипломатик ва иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлашга эришади.

    Петерсон жаҳон иқтисодиёти институти таҳлилчиси Моника де Болле назарида хитойликлар ва руслар ўз вакциналари ҳисобига АҚШ ва Европа Иттифоқининг Лотин Америкасидаги манфаатларига зиён етказади. Россия азалдан, Совет давридан бери Лотин Америкасидаги Куба, Венесуэла ва Боливия каби мамлакатларига ўз кўмагини ва ҳимоясини бериб келади. Россия, ҳаттоки, бу мамлакатларда энергетика борасида ҳам ўзаро манфаатли алоқаларга доир лойиҳаларни амалга ошириш борасида янги келишувларга эришди. Аргентина билан эса атом энергетикасини ривожлантириш борасида шартнома имзолади. Бу эса Лотин Америкаси Россия учун муҳим сиёсий минтақа эканлигидан далолат.

    Хитой ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги расмийлари эса Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан мустаҳкамланиб бораётганини маълум қилди ва пандемияга қарши курашда ёрдам беришини маълум қилди. Хитой Лотин Америкасидаги мамлакатларга вакцина борасида ёрдам беражагини таъкидлар экан, бундан ҳеч қандай геосиёсий мақсадни кўзламаётганлигини иддао қилаётган бўлсада, ғарблик сиёсатчилар бундай иддаоларга ишонмай келмоқда.

    Pfizer ва Moderna вакциналари бой ривожланган давлатлар тарафидан кўп миқдорда сотиб олинар экан, қашшоқ ва ривожланаётган давлатлар хитой ва рус вакцинасидан умидвор. Ғарб вакциналари янги технологиялар асосида инсон иммун тизимини ҳимоя қилишга қаратилгани ҳолда рус ва хитой вакциналари анъанавий технологиялар асосида инсонда иммун тизимини ҳимояланишга мажбур қила олиши билан ҳам фарқ қилади. Хитой эса ўз вакцина ишлаб чиқариш технологияларини бошқа мамлакатлар билан баҳам кўрмоқда. Сабаби, ривожланаётган мамлакатларда ғарб вакциналарини ишлаб чиқариш учун ҳеч ҳам имконият йўқ. Шу сабабли ҳам Буэнос Айрес, Рио де Жанейро, Сан Паолодаги фарм компаниялар рус ва хитой технологияси асосида вакциналар ишлаб чиқаришга умид боғлаган. Шундай бўлсада, лотин америкаликларнинг рус ва хитой вакциналарига бўлган ишончи ниҳоятда паст бўлган ҳолатда, ғарб вакцинаси билан эмланишни истаган лотин америкаликлар 74 фоизни ташкил қилмоқда. Шундай экан, Лотин Америкаси мамлакатлари айни пайтда ижтимоий сўров натижалари қандай бўлишидан қатъи назар ўз умидларини рус ва хитой вакцинасига тикмоқда.

    АҚШ Хитой билан ҳамкорлик қилиши керакми? 

    Айрим америкалик консерватив фикрдаги сиёсатчилар назарида, ҳамкорлик бу қўрқоқлик қилишни англатмайди, деб ёзади The Project Syndicate нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШ ва Хитой ҳамкорлик қиладиган бўлса, у ҳар икки тарафга ҳам тинчлик, янги бозорлар, тараққий этаётган технологиялар, янги низоларни олдини олиш, пандемияга қарши самарали курашиш, турғун аҳволга келиб қолган ишчи кучи бозоридаги вазиятни ўнглаш ва иқлим ўзгаришларига қарши самарали сиёсат юритиш имконини беради.

    Американинг ташқи сиёсати Иккинчи Жаҳон урушидан бери ўзгармай келмоқда. Айниқса 2001 йил сентябрь воқеаларидан сўнг бу ташқи сиёсат «сиз АҚШ билансиз ёки АҚШга қаршисиз» тамойилига айланди. Америка етакчи ва унинг иттифоқчилари унга эргашиши керак деган тамойил устун бўлди. Аммо ташқи сиёсатга бундай бурчакдан қараш эскирди. АҚШ ҳам ҳозирда илгаригидек етакчи мақомда эмас, унинг иттифоқчилари ҳам АҚШнинг ортидан эргашаётгани йўқ. Шундай экан, Хитой билан ҳамкорлик низолашишдан кўра кўпроқ манфаат олиб келиши мумкин.

    АҚШнинг собиқ президенти ташқи сиёсатнинг ҳажв қилинадиган нишонига айланди. У ўз ҳамкорларини ўзига эргаштириш учун уларга нисбатан иқтисодий босим ўтказди, халқаро анжуманларда уларни ҳақоратлади ва кўп томонлама ҳамкорлик қоидалари асосланган сиёсатга болта урди. Ўз навбатида АҚШнинг ўзида ҳам Трампнинг жиловини тортиб қўядиган пишанглар ҳам етарли даражада яхши ишламади. Трампнинг Хитойга қарши эълон қилган савдо уруши, Эрон ва Венесуэла борасидаги сиёсати етарлича салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқарди.

    Трампнинг ташқи сиёсатига таққослаганда, Байденнинг ташқи сиёсати америкаликларга худонинг юборган марҳамати деса ҳам бўлади. Байден ҳукумат тепасига келган даврдан бошлаб зудлик билан Париж иқлим келишувига қўшилди, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотига аъзо бўлди ва Эрон билан2015 йилда имзоланган ядровий келишувни қайта тиклаш борасидаги ҳаракатларни бошлаб юборди. Байденнинг Мюнхен хавфсизлик кенгашига мурожаати эса иттифоқчилар билан алоқаларни тиклашга уриниш борасида илиқ тасаввурларни уйғотмоқда.

    Айримлар АҚШ жаҳон етакчиси сифатида халқаро майдонга қайтмоқда, деган фикрларни айтмоқда. АҚШ эса кўп томонлама алоқалар ўрнатиш, коронавирусга қарши биргаликда ҳаракат қилиш ва иқлим ўзгаришлари борасидаги вазиятни изнига солиш учун қайтмоқда. Бу қайтиш Трамп сиёсати қолдирган жаҳон иқтисодиёти, сиёсатидаги жароҳатларни даволаш ва Байден учун овоз берган америкаликларнинг ишончларига сазовор бўлиш учун қилинмоқда. Трампнинг иқрчилик сиёсати АҚШ жамиятида нималарни келтириб чиқарганидан хулоса ясаш учун Байден ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонди.

    Шунингдек, АҚШ тарафи Европа Иттифоқи мамлакатлари билан алоқалари XXI асрда ҳам ХХ асрда қандай бўлган бўлса, шундай қолиши муносабатларнинг асосини ташкил қилиши кераклигини урғулади. Аммо кўпчилик Байденнинг «барча биргаликда умумий мақсад сари интилиши керак»лиги ҳақидаги фикрига эътироз билдирсада, бу дунё жамоатчилигида ижобий тасаввур уйғотди.

    Ниҳоят, Байден назарида бугунги жамият демократия ва автократиянинг қарама қаршилигига дуч келмоқда. Байден назарида ҳозирда бутун дунё автократик ҳукуматларнинг қутқуларига берилган ҳолда демократия ҳам жамиятда кераклигини тушуниб етмоқда. Автократия режимидаги ҳукуматлар эса демократик кучларга қарши чиқар экан, демократия тарафдорлари автократиянинг даъволарига қарши тура олиши кераклиги муҳим эканлигини таъкидлади. АҚШ Хитой билан ҳам мафкуравий, ҳам иқтисодий жангга кирар экан, бу нотоғри эканлигини, Хитойнинг мақсади на автократия демократиядан устунлигини, на хиойча тизим АҚШдаги мафкурага зарба беришга интилаётганлигини урғулади. Бу эса Хитой тарафи учун берилган яхши сигналдир. Ҳамкорлик истиқболлари эса яқин тўрт йил ичида қандай бўлишини келажакдаги воқеалар кўрсатади.

    27.02.2021, 14:32   Изоҳ (0)   67771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Саудия шаҳзодасини журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорликда айбламоқда

    27.02.2021, 11:32

    Вьетнамда «Спутник V» вакцинасидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилди

    27.02.2021, 10:10

    Лукашенко ҳокимиятни ўғилларига топшириши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

    26.02.2021, 18:46

    Олимлар Атлантика океанидаги илиқ денгиз оқими тезлигининг рекорд даражада пасайганини аниқлади

    26.02.2021, 17:35

    Пандемияга қарамай 2020 йилда дунёда мудофаа харажатлари ўсди

    26.02.2021, 17:23

    Озарбайжон Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлади

    26.02.2021, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.