АҚШ Миллий хавфсизлик вазирлиги Яқин Шарқ ва Африка шимолидаги бир қатор мамлакатлар авиакомпанияларига тегишли самолётларни танлаб текширишни кучайтириш ҳақида махфий топшириқ берди. Бу ҳақда 4 апрель, сешанба куни CNN телекомпанияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телеканал манбаларига кўра, қўшимча текширишлар ўтган ойда самолёт салонида смартфондан катта ўлчамдаги электрон қурилмаларни ўзи билан олишга тақиқ билан бир вақтда жорий этилган.
Бу вазифа АҚШ транспорт хавфсизлиги миллий бошқармаси ходимларига юклатилган. Улар портловчи қурилмалар ёки моддаларни топишга мўлжалланган хизмат итлари ва махсус қурилмалардан фойдаланиш имконига эга.
Махфий текширишларда асосий эътибор самолётнинг багаж бўлимига қаратилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)