• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Франция антисемитизм даъволари юзасидан АҚШ элчисини чақиртирди

    Франция АҚШнинг Париждаги элчиси Чарльз Кушнерни 25 август куни Ташқи ишлар вазирлигига чақириш ниятида. Бунга элчининг Францияда антисемитизмнинг кучайишига қарши чоралар кўрилмаётгани ҳақидаги баёнотлари сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Кушнер — яҳудий миллатига мансуб бўлиб, АҚШ президенти Дональд Трампнинг қудаси ҳамдир (Иванка Трампнинг қайнотаси). У ўз мурожаатини Wалл Стреет Жоурнал газетасида эълон қилинган очиқ мактуб орқали Франция президенти Эммануэл Макронга йўллаган. Унда элчи Ғазо уруши бошланганидан бери Францияда яҳудийларга нисбатан нафрат кучаяётганини таъкидлаган.

    “Франция бу сўнгги айбловларни қатъиян рад этади. Уларни ҳеч қанақасига қабул қилиб бўлмайди”, дейилади француз ТИВ баёнотида.

    Кушнер ўз мактубида Макронни Исроилга нисбатан танқидларини юмшатишга чақирган ва Францияда антисемитизм содир бўлаётганига мисоллар келтирган:

    “Францияда ҳар куни яҳудийлар кўчада таҳқирланади. Уларга тегишли дўконлар эса вандализм нишонига айланади. Ҳатто француз Ички ишлар вазирлиги ҳам мактабгача таълим муассасаларида антисемитик ҳолатлар қайд этилганини билдирган”.

    Шунингдек, элчи Макрон ва бошқа француз раҳбарлари билан биргаликда бу муаммога қарши “жиддий режа ишлаб чиқишга” тайёрлигини билдирган. Франция Ташқи ишлар вазирлиги эса Вена конвенциясига (1961 йил) таяниб, хорижий дипломатларнинг мамлакат ички ишларига аралашиши мумкин эмаслигини таъкидлаган.

    Кушнернинг бу баёноти Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяхунинг ўтган ҳафта Макронга ёзган мактубидаги фикрларни такрорлайди. Ушбу мактубда бош вазир Макронни Фаластин давлатининг халқаро тан олиниши тарафдори сифатида антисемитизмга ҳисса қўшаётганликда айблаган эди. 

    Шу билан бирга, Макрон илгари ҳам антисемитизмни очиқ танқид қилиб, уни француз қадриятларига зид, деб баҳолаган. Ғазо билан боғлиқ воқеалардан сўнг синагогалар ва яҳудий марказларида қўриқлаш чоралари кучайтирилган эди.

    Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрь куни ҲАМАС томонидан Исроил жанубига ҳужум уюштирилган. Унда 1 200 га яқин одам ҳалок бўлган, 251 киши гаровга олинган. Бу воқеадан сўнг Исроил Ғазога кенг кўламли ҳарбий операция бошлаган. Ғазодаги ҲАМАС бошқарувидаги соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, секторда ҳозирга қадар 60 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

    Ғазо шаҳрида ўтган ҳафта очарчилик расман тасдиқланган. Глобал ташкилотлар маълумотларига кўра, секторда ярим миллиондан ортиқ аҳоли очарчилик, ночорлик ва ўлим хавфи остида яшамоқда. Исроил эса Ғазода очарчилик мавжудлигини рад этиб, бу борадаги ҳисоботни “бутунлай ёлғон” деб атаган.

    25 август, 09:05   Изоҳ (0)   447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Франция#АҚШ#элчи#антисемитизм#Ғазо#Макрон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳибсга олинишим француз полициясининг хатоси бўлган” — Павел Дуров

    Дунё | 25 август, 12:40

    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

    Реклама | 25 август, 12:00

    “Баъзи директорлар норози бўлди, аммо жавобгарликни зиммага олдим” — Сурхондарё ҳокими

    Ўзбекистон | 25 август, 12:30

    Ўзбекистон экспорт қилган 21 тонна қовун Қирғизистонга киритилмади

    Ўзбекистон | 25 август, 12:20

    Самарқандда триатлон бўйича анъанавий “Challenge Samarkand-2025” мусобақаси бўлиб ўтди

    Спорт | 25 август, 12:07

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар бир йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилинади

    Ўзбекистон | 25 август, 12:05

    Ўзбекистонда суюнчи пули белгиланган миқдордан кам берилаётгани рад этилди

    Ўзбекистон | 25 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.