• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Технологиялар

    Исроил—Эрон уруши: давлатларнинг баллистик ракеталари қандай ишлайди?

    Исроил Эрондаги ядровий объектлар ва юқори мартабали ҳарбийларни нишонга олаётганига жавобан Теҳрон яҳудий давлатига баллистик ракеталар учирмоқда. Исроил ракеталарнинг кўпини уриб туширган бўлса-да, бир нечтаси мудофаани ёриб ўтиб, Тель-Авив маркази ва бошқа ҳудудларга зарар етказган.

    Foto: Al Jazeera
    Фото: Al Jazeera

    Эроннинг баллистик ракета арсеналининг аниқ ҳажми номаълум, аммо у минтақадаги энг йирик ва илғорларидан бири ҳисобланади.

    Баллистик ракеталар қандай ишлайди?

    Баллистик ракета — бу баллистик ёки эгри чизиқли траектория бўйлаб оддий ёки ядровий каллакларни етказиб бериш учун мўлжалланган узоқ масофали қуроллар.

    Улар кучли ракета двигателлари ёрдамида учирилади, бундай ракеталар атмосферанинг юқори қатламларига, ҳатто коинотга учиб, ниҳоятда катта тезликда ҳаракатланиши мумкин. Ракета двигателлари ўчирилганидан сўнг олдиндан белгиланган йўлни босиб ўтади ва нишонга тик тушади.

    Баллистик ракеталар қитъалар бўйлаб бир неча юз километрдан 10 минг километрдан ортиқроқ масофага уча олади.

    Баллистик ракеталар учиш масофаси бўйича қуйидагиларга бўлинади:

    • Жанг майдони баллистик ракетаси — 200 км дан кам;
    • Қисқа масофали баллистик ракета — 1000 км дан кам;
    • Ўрта масофали баллистик ракета — 1000 км дан 3500 км гача;
    • Узоқ масофали баллистик ракета — 3 500 км дан 5 500 км гача;
    • Қитъалараро баллистик ракета — 5 500 км дан ортиқ.

    Қандай тезликка эриша олади?

    Баллистик ракеталар ўта юқори тезликда ҳаракатланиб, бир неча дақиқада минглаб километр масофани босиб ўтиши мумкин. Уларнинг ҳаракатланиш тезлиги товуш тезлигига тенг бўлган Мач бирлигида ўлчанади, масалан, Мач 5 товуш тезлигидан беш марта катта.

    Одатда қисқа масофали баллистик ракеталар товушдан юқори тезликка эришади (Мач 1 дан тезроқ ёки тахминан 1,225 км/соат). Одатда узоқроқ масофали ракеталар гипертовуш тезлигида ҳаракатланиши мумкин — Мач 5 дан юқори (6,125 км/соат).

    Эрон ракеталари Исроилга қанча вақтда етиб боради?

    Эрон ва Исроил ўртасидаги масофа тахминан 1300 км дан 1500 км гача. Эрондан Мач 5 тезлигида учадиган баллистик ракеталар Исроилга тахминан 12 дақиқада етиб бориши мумкин, аммо аниқ вақт ракета тури ва учириш жойига боғлиқ.

    Нима учун баллистик ракеталарни уриб тушириш қийин?

    Баллистик ракеталарнинг хавфли жиҳати узоқ масофага учиши, юқори тезлиги ва уларни тутиб олишнинг қийинлигидадир.

    Мудофаа тизимлари бундай ракеталар тез ва юқори парвоз қилиши сабабли уларни аниқлашда қийналади. Улар атмосферага қайта кирганда, ерга янада тезроқ тушади. Бу эса тутиб олишни янада қийинлаштиради. Баъзи ракеталар, шунингдек, радар ва ракета мудофаасини алдаш учун хийла ёки бошқа қарши чораларни қўллайди.

    Баллистик ва қанотли ракеталарнинг фарқи нимада?

    Эрон ҳам Исроилга қарши қанотли ракеталардан фойдаланган. Баллистик ракеталардан фарқли ўлароқ, қанотли ракеталар дронлар каби паст ва барқарор учади. Бу уларга ҳаво мудофаасидан яширинча ўтишга ёрдам беради. Гарчи улар баллистик ракеталарга қараганда анча секин ҳаракатланса-да, паст парвоз қилиши уларни аниқлашни қийинлаштиради. Манёврлик қобилияти уларга йўналишни ўзгартириш, тўсиқларни айланиб ўтиш ва ракета мудофаасидан қочиш имконини беради.

    Эрондан баллистик ракеталар Исроилга тахминан 12 дақиқада етиб боради, қанотли ракеталар деярли 2 соат, дронлар эса 9 соатгача вақт олиши мумкин.

    Эроннинг ракета арсенали

    Эрон сўнгги 30 йил ичида бир қатор баллистик ва қанотли ракеталарни ишлаб чиққан. Қуйидаги график Эроннинг энг машҳур ракеталари ва уларнинг диапазонларини акс эттиради.

    Infografika: Daryo
    Инфографика: “Дарё”

    Исроилнинг ракета арсенали

    Исроил АҚШнинг ўнлаб йиллар давомида қўллаб-қувватлаши билан ишлаб чиқилган узоқ масофали ва ядровий тизимларни ўз ичига олган илғор ракета арсеналига эга. Қуйидаги графикда Исроилнинг энг машҳур ракеталари ва тахминий диапазонлари кўрсатилган.

    Infografika: Daryo
    Инфографика: “Дарё”

    17 июн, 16:45   Изоҳ (0)   2661
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эрон#Исроил#ракета#баллистик ракета#қанотли ракета

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Исроилни Эрон ҳужумидан ҳимоя қилиш учун Яқин Шарққа янги ҳарбий қисмлар жўнатади

    02.08.2024, 15:28

    Эрон Исроил ҳужумига жавоб қайтармаслигини маълум қилди

    26.10.2024, 15:50

    Ўзбекистон Эрон-Исроил можароси кескинлик даражасини камайтириш бўйича ҳаракатларга кўмаклашишга тайёр — ТИВ 

    13 июн, 15:41

    Путин Эрон ва Исроил раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди 

    14 июн, 08:59

    Эрон олий раҳбари Исроилнинг зарбаларини уруш эълони деб атади

    14 июн, 11:15

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    15 июн, 09:21

    Эрон Исроилга зарба беришда “янги усул”ни қўллади

    16 июн, 15:50

    Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан Исроил—Эрон можароси юзасидан суҳбатлашди

    16 июн, 18:01

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    16 июн, 22:50

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    16 июн, 23:59

    Эрон АҚШ ва Исроилдан зудлик билан ҳужумларни тўхтатиб, музокара бошлашни сўради — ОАВ

    17 июн, 08:39
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтказилади

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:20

    Ўзбекистон украиналик болаларга 2 мингта ўқув қуроллари тўпламини совға қилди (фото)

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:10

    Фарзандларини бегона кўзлардан асрайдиган Голливуд юлдузлари

    Кино | 17 июн, 20:55

    Баҳромжон Аълоев Эрон ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчилари билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

    Ўзбекистон | 17 июн, 20:40

    Рамос беш йилдан сўнг Мбаппе 4-5 та “Олтин тўп”га эга бўлишини айтди

    Спорт | 17 июн, 20:30

    “Мулкдор ноқонуний эшик очишга уринган”. Янгиҳаётдаги “дом”ларнинг сифатсизлиги айтилгач, масъул ташкилот вазиятга аниқлик киритди

    Ўзбекистон | 17 июн, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.