• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Исроил билан уруш қилиш танловига дуч келдик” — Сурия президенти

    Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараъа Исроилнинг мамлакатга ҳужумлари фонида халққа мурожаат қилди. Сиёсатчи друзларни ҳимоя қилиш Сурия учун миллий устувор вазифа эканини айтди. Бу ҳақда Al Mayadeen хабар берди.

    Foto: Ler Monde
    Фото: Le Monde

    Сиёсатчи ўз мурожаатида асосан друзлар истиқомат қилувчи Сувайда вилоятидаги тартибсизликларга тўхталди. Аш-Шараъа “узоқ тарихга эга бўлган сурияликлар ҳар доим бўлинишнинг ҳар қандай шаклини рад этиб келганини” таъкидлади.

    Сурия халқи Исроилнинг бизни парчалашга уринишларини енгишга энг қодир куч, деди президент.

    У Сурия ташқи кучлар сиёсатини синаш майдони эмаслигини айтиб, мамлакатни қайта қуриш ва миллий бирлик атрофида жипслашиш учун умумхалқ саъй-ҳаракатларини амалга оширишга чақирди.

    Янги Сурияни барпо этиш биздан ватанимиз ёнида мустаҳкам туришни талаб қилади, деди у.

    Друзларни ҳимоя қилиш устувор вазифа

    Аш-Шараъа Суриядаги друзлар жамоасининг аҳамиятини эътироф этиб, уларни “миллий бирликнинг ажралмас қисми” деб атади. Сиёсатчи уларни ҳимоя қилиш “энг устувор вазифа” эканини таъкидлади. У Сувайдада юз берган бир неча кунлик қонли тўқнашувлардан сўнг тартибни тиклаш вазифасини маҳаллий гуруҳлар ва друз диний етакчиларига топширишга қарор қилганини айтди.

    Исроил билан уруш қилиш ёки друз оқсоқолларига келишув тузишга рухсат бериш танловига дуч келдик ва ватанни ҳимоя қилишни афзал билдик, деди у.

    Президент Исроилни аввалги тузум қулаганидан бери Сурияни жанг майдонига айлантириш ва мамлакатнинг ижтимоий бирлигини бузишга уринишда айблади.

    Бизнинг юртимизда ўзгаларнинг мақсадларига ўрин йўқ. Биз Суриянинг қадр-қимматини тиклаймиз ва миллий манфаатни ҳамма нарсадан устун қўйишимиз лозим, дея таъкидлади Аш-Шараъа.

    Аш-Шараъа Сурия давлат муассасалари Сувайдадаги ички можаросини тўхтатишга аралашганини ва бу орқали хавфсизликни тиклашга эришилганини таъкидлади. Унга кўра, Исроил бу саъй-ҳаракатларни бузишга ҳаракат қилган, бироқ “фақат халқаро воситачилар — АҚШ, араб ва турк томонларнинг саъй-ҳаракатлари — вазиятни янада кескинлашувдан сақлаб қолган”.

    Суриядаги вазият

    Сурияда друзлар ва араб қабилалари ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берган эди. Можаро бадавийларга тегишли машиналар тортиб олиниши билан бошланган. Тўқнашувлар оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиғи яраланган.

    Сурия Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари вазиятни бостириш учун Сувайдага қўшимча кучларни юборган. Бироқ уларнинг ҳарбий колонналари ҳужумга учраган. Оқибатда 18 аскар ҳалок бўлган, 9 нафари асирга олинган.

    Шундан сўнг Исроил друзларни ҳимоя қилиш даъвоси билан Сурия армияси ва Мудофаа вазирлигига қарашли бир нечта объектга зарбалар берган. Жумладан, Дамашқдаги Сурия бош штаби ҳужумга учраган, президент саройининг атрофи нишонга олинган. Томонлар 16 июль куни кечқурун ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Бунга АҚШ, араб давлатлари ва Туркия ташаббус кўрсатгани маълум қилинган.

    17 июл, 08:13   Изоҳ (0)   1176
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сурия#аш-Шараъа

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германия элчихонаси 13 йилдан сўнг Суриядаги фаолиятини қайта бошлади

    20 март, 23:25

    Сурия аҳолиси интернетдан бутунлай узилди

    25 март, 13:10

    “Германия ҳозирги туғилиш даражаси билан мигрантларсиз фаолият юритолмайди” — ТИВ раҳбари

    26 март, 13:05

    Сурия собиқ бош муфтийси аэропортда қўлга олинди

    27 март, 09:25

    Сурия АҚШ президентига табиий бойликларини таклиф қилмоқчи — ОАВ 

    13 май, 13:29

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    14 май, 09:48

    Трамп Сурия президенти билан учрашди (видео)

    14 май, 14:24

    Трамп ва аш-Шараъа: кутилмаган учрашув ортидаги сиёсий сигнал нима?

    15 май, 17:00

    АҚШ 13 йилдан сўнг Сурияда яна элчихонасини очди

    29 май, 20:55

    Сурия раҳбари аш-Шараъа сентябрь ойида АҚШга ташриф буюриб, БМТда нутқ сўзлайди

    3 июн, 22:30

    Туркия ва Сурия автомобиль қатновларини тиклайди

    30 июн, 14:45

    Сурия Исроилга нисбатан 60 йиллик ҳудудий даъволаридан воз кечди 

    30 июн, 19:40

    Трамп Сурияга қарши санкцияларни расман бекор қилди

    1 июл, 10:14

    Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимидан четлатди

    1 июл, 18:10

    Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада ҳар 5 сонияда бир бола кўчирилади, жароҳатланади ёки ҳалок бўлади — UNICEF

    3 июл, 21:30

    Таиландда янги муваққат бош вазир тайинланди

    4 июл, 12:12

    ОАВ: Исроил Россия билан Эрон ва Сурия бўйича махфий музокаралар ўтказди

    4 июл, 16:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади 

    6 июл, 18:07

    WP: Исроил Сурия ва Саудия Арабистони билан муносабатларни нормаллаштириши мумкин

    7 июл, 22:20

    АҚШ “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳини террористик ташкилот рўйхатидан чиқаради

    8 июл, 09:49

    Яшаб қолиш учун сузиш: суриялик қочоқ спортчи Юсра Мардинининг ҳайратланарли ҳаёти

    14 июл, 10:50

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    13 июл, 20:15

    Исроил друзларни “ҳимоя қилиш” учун Сурия армиясига ҳужум қилди (видео)

    16 июл, 09:16

    Ливан Марказий банки “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор молиявий ташкилот билан алоқаларни тақиқлади

    16 июл, 20:07

    Тошкентдаги сомсахона ишчилари диний оқим таъсирига тушиб қолгани аниқланди

    16 июл, 18:09
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.