• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада ҳар 5 сонияда бир бола кўчирилади, жароҳатланади ёки ҳалок бўлади — UNICEF

    Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги можароларда ҳар 5 сонияда бир бола кўчирилади, жароҳатланади ёки ҳалок бўлади. Бу ҳақда UNICEF ўзининг сўнгги ҳисоботида хабар берди.

    Foto: UNICEF
    Фото: UNICEF

    Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида 12 миллиондан ортиқ бола кўчишга мажбур бўлган. 40 мингдан ортиқ болалар майиб бўлган бўлса, 20 мингга яқини ҳалок бўлган.

    “Минтақадаги можаролар туфайли ҳар 5 сонияда бир бола ҳалок бўлмоқда. Аллақачон минтақадаги 220 миллион боланинг ярми можаролардан азият чекаётган мамлакатларда яшайди. Биз бу рақамнинг ўсишига йўл қўя олмаймиз. Душманлик ҳаракатларини болалар учун тугатиш ихтиёрий эмас, балки шошилинч зарурат. Бу ахлоқий мажбурият ва яхши келажакка олиб борадиган ягона йўлдир”, деди UNICEF’нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий директори Эдуард Бегбедер.

    Бугунги кунда ушбу минтақада 110 миллионга яқин бола можаролардан жабр кўрган мамлакатларда яшайди. Зўравонлик уларнинг ҳаётининг деярли барча жабҳаларини издан чиқаришда давом этмоқда. Уй-жой, мактаб, соғлиқни сақлаш муассасалари ва ҳоказолар вайрон бўлмоқда. Болалар мунтазам равишда ҳаёт учун хавфли вазиятлар ва кўчишга дучор бўлади. Бу одатда болаларга бутун умрга татигулик руҳий зарбалар беради.

    UNICEF ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда минтақа бўйлаб 45 миллион бола гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. Бу миқдор 2020 йилда 32 миллион эди. Атиги 5 йил ичида 41 фоизга кўпайиш қайд этилмоқда.

    Шу билан бирга, UNICEF ушбу минтақадаги фаолияти учун катта маблағ етишмовчилигини бошдан кечирмоқда. Мисол учун, май ойи ҳолатига кўра, Сурия 78 фоиз, Фаластин эса 68 фоиз молиялаштириш камомадига дуч келган.

    Foto: UNICEF
    Фото: UNICEF

    Ташкилотнинг минтақадаги маблағлари 2026 йилга бориб, 20 фоиздан 25 фоизгача қисқариши кутилмоқда. Бу эса бутун минтақа бўйлаб оғир тўйиб овқатланмасликка қарши курашиш, даволаш, можаро зоналарига тоза сув етказиб бериш ва ҳалокатли касалликларга қарши эмлаш дастурларини хавф остига қўяди.

    UNICEF минтақадаги барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирмоқда. У шунингдек, ҳомийларни болаларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш ёки кучайтиришга ундамоқда.

    3 июл, 21:30   Изоҳ (0)   353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #UNICEF#Яқин Шарқ#Шимолий Африка#болалар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UNICEF ва Ўзбекистон эстрада юлдузлари болалар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Imagine видеоклипини тақдим этди

    03.03.2015, 09:09

    UNICEF 2018—2022 йилларда Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқди

    09.08.2018, 21:55

    UNICEF: Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими узуқ-юлуқлигича қолмоқда

    09.11.2018, 22:52

    UNICEF: Қизамиқ бутун дунёда кўпайиб бормоқда ва у асосан болаларга хавф солмоқда

    03.03.2019, 10:37

    UNICEF Наманганда вакциналар сақлаш омборхонасини фойдаланишга топширди

    21.09.2019, 16:23

    UNICEF: дунёда қочқин болалар сони 36,5 миллионга етди

    18.06.2022, 20:22

    Бухорода UNICEF ва «Замин» фонди ҳамкорлигидаги «Тўсиқлар» компанияси ўз фаолиятини бошлади

    28.09.2022, 20:40

    Афғонистонда бир ойда юзлаб болалар совуқ ва касалликдан вафот этди — UNICEF

    15.02.2023, 19:08

    Халқаро меҳнат ташкилоти, UNICEF ва Жаҳон банки Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилишини қўллаб-қувватлади

    02.06.2023, 18:22

    Афғонистондаги мактабларда қиз ва аёллар оммавий заҳарланди. UNICEF тергов ўтказишни талаб қилди

    05.06.2023, 19:47

    Chery автомобиль бренди UNICEF ва IUCN билан шартнома имзолади ва Хитойда хайрия велопойгаси ўтказди

    23.10.2023, 18:00

    Гаитида UNICEF ва Гватемала консули талончиликка учради 

    18.03.2024, 15:40

    Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида 51 нафар бола ҳалок бўлди — UNICEF  

    13.05.2024, 12:36

    UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

    16.05.2024, 09:25

    Ғазодаги ҳар 10 боладан 9 нафари ўткир озиқ-овқат етишмовчилигини бошидан кечирмоқда — UNICEF

    06.06.2024, 13:39

    UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти билан учрашди 

    26.06.2024, 09:50

    Саида Мирзиёева UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

    12.12.2024, 20:15

    Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, IHRТ ва Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди

    23 январ, 19:28

    UNICEF: Гаитида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик 1000 фоизга ошди 

    7 феврал, 23:24

    UNICEF: Ғазода сув тизимлари ишдан чиқиб, сунъий қурғоқчилик юзага келган

    20 июн, 16:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.