Ғазодаги сув тизимларининг антропоген тарзда ишдан чиқиши ҳудудда сунъий қурғоқчиликни келтириб чиқарган. Бу ҳақда UNICEF 19 июнь куни маълум қилган.

Болалар ташналикдан ўла бошлайди... Ичимлик суви ишлаб чиқариш иншоотларининг атиги 40 фоизи ишлаб турибди”, деди UNICEF вакили Жеймс Элдер Женевада.
Исроил ҳозирда Ғазога ёрдамнинг катта қисмини Ғазо гуманитар жамғармаси орқали йўналтирмоқда. Жамғарма АҚШнинг хусусий хавфсизлик ва логистика фирмаларига таянади ва Исроил кучлари томонидан қўриқланадиган ҳудудларда бир нечта тарқатиш жойларини бошқаради.
Исроил ҲАМАС фойдаланмаслигини таъминлаган ҳолда, 2 миллиондан ортиқ одам яшайдиган Ғазога ёрдам беришда давом этишини билдирган. ҲАМАС Исроил очликдан қурол сифатида фойдаланаётганини даъво қилган.
БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги раҳбари Филипп Лаззарининг 18 июнь куни Хъдаги постида ёрдам тарқатишнинг амалдаги тизимини “шармандалик ва жамоавий онгимизга доғ” деб атаган.
Исроилнинг Ғазога ҳарбий ҳужуми, Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 55,6 мингга яқин фаластинликни ўлдирган. Ҳудуднинг деярли барча аҳолисини кўчирган ва оғир очлик инқирозига сабаб бўлган.
Жаҳон озиқ-овқат дастури 18 июнь куни Ғазода озиқ-овқат таъминотини сезиларли даражада оширишга чақирган. Сўнгги 4 ҳафта ичида Ғазо ичкарисига жўнатилган 9000 тонна зарур бўлган маҳсулотлар аслида жуда кам экани таъкидланган.
Изоҳ (0)