БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларида гуманитар ишларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, Исроил август ойи бошидан бери Ғазо секторидаги 125 та гуманитар миссияга киришига йўл қўймаган.
Бошқарма маълумотларига кўра, Ғазо шимолида 147 та гуманитар миссия режалаштирилган, бироқ Исроил улардан 46 тасини рад этган, анклав жанубига келган 278 та миссиядан 79 таси киритилмаган.
Аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ бўйича йиғилишига тайёрланган баёнотида айтилишича, Ғазода ярим миллионга яқин аҳоли озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда.
Матнда, шунингдек, анклавга ёқилғи етказиб беришдаги узилишлар сув, гигиена воситалари ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини кескин камайтиргани маълум қилинган эди.
“Можаро томонлари бу муаммоларни ҳал қилиш учун зудлик билан ўз хатти-ҳаракатларини тубдан ўзгартириши керак”, деган эди у.
У, шунингдек, томонлар зудлик билан келишув тузиши кераклигини айтиб, Ғазодаги гуманитар инқироз “барча учун ўчмас доғ” эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)