Исроил Ғазо секторидаги фаластинликларга самарали ёрдам бера оладиган ягона ташкилот бўлгани учун БМТ билан ҳамкорлик қилиши керак. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен NBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
“Исроил БМТ билан ҳамкорлик қилиши керак. Етказиб берилаётган ёрдамнинг муҳтожларга етиб боришини таъминлаши керак. БМТ — ёрдамни етказиш учун ягона вариант. Унинг ходимлари уруш шароитида одамларга ёрдам беришда жасорат кўрсатмоқдалар.
Улар ақл бовар қилмайдиган ишларни қилмоқдалар, улар билан ҳамкорлик зарур, чунки бошқа альтернатива йўқ, бошқа танлов ҳам йўқ. Бу ишларни бошқа ҳеч ким қилмайди. Агар БМТ қилмаганда, бу ишларни бажариш Исроилнинг масъулиятида бўларди”, — деди у.
Блинкен 4 январдан 11 январгача Яқин Шарқ ва қўшни давлатлар бўйлаб сафар уюштирмоқда. У Туркия, Греция, Иордания, БАА, Саудия Арабистони ва Исроил раҳбарлари билан аллақачон учрашув ўтказди.
Изоҳ (0)