Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи агентлик (UNRWA) биносига Исроил зарба бериши оқибатида беш нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, 13 март, кун давомида UNRWA биносига яқин Ан-Нажжар касалхонасига 38 нафар жароҳатланганлар олиб келинган. Уларнинг аксарияти БМТ ваколатхонаси вакиллари ёки унга яқин ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган.
БМТ агентлиги биноси ҳозирда очлик чангалида қолган аҳоли учун озиқ-овқат тарқатиш маркази ҳам ҳисобланади. Марказ атрофида ҳарбий ҳаракатлар содир бўлиши унинг фаолияти тўхтаб қолишига олиб келган.
Ғарб нашрлари Исроил мудофаа кучлари билан боғланиб, БМТ идорасига ҳужум юзасидан изоҳ сўраган. Исроил томони ҳужум учун масъулиятни бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)