Исроил ҳужумлари натижасида вайрон бўлган Ғазо секторида ҳозирда 17 минг нафардан ортиқ бола боқувчисини йўқотган. Бу ҳақда БМТ ёрдам агентликлари тарқатган маълумотларга асосланиб, Al Jazeera нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ғазодаги икки ёшгача бўлган ҳар олти боладан бири тўйиб овқатланмайди. Болалар ифлос ботқоқ сувлари ва чиқиндилар билан озиқланмоқда.
Ҳудудда ҳозир 17 мингга яқин бола етим қолмоқда. Ота-онасини йўқотган икки ёшгача бўлган гўдаклар эса қаровчиси йўқлиги ва ёмон санитария муҳити туфайли бирин-кетин ҳалок бўлмоқда.
Ғазодаги гуманитар инқирознинг хавфли томони шундаки, бу ерда одамлар айни дамда бомбалардан эмас, очлик ва касалликлардан вафот этмоқда. Ҳудудга кираётган кам сонли ёрдам карвонлари тенг тақсимланмай туриб талон-торож қилинмоқда.
Изоҳ (0)