Кўпчилик учун болалар ўйинчоқлари оддий, аҳамиятсиз буюмдек кўринади. Бироқ айрим замонавий ўйинчоқлар, хусусан, Лабубу каби персонажлар фарзандларимиз руҳиятига қандай ўзгартириш киритаётгани жиддий эътибор талаб этади. Психологлар фикрига кўра, ўйинчоқнинг ташқи кўриниши, юз ифодаси боланинг дунёқараши ва хулқ-атворига таъсир қилади. Тадқиқотлар эса бу жараённинг қанчалик нозик ва муҳим эканини кўрсатмоқда.

1. Лабубу сездирмасдан агрессияни қўзғатади
Алберт Бандура ўтказган тажрибада болалар кўрган барча нарсаси ва хатти-ҳаракатларни такрорлаши исботланган. Агар ўйинчоқда агрессия (масалан, ўткир тишлар ёки жаҳлдор нигоҳ) бўлса, бола бу ҳолатни норма деб қабул қилади.
Мисол: 5 ёшли бола Лабубу билан ўйнагач (унда ўткир тишлари бор эди), боғчада тенгқурларини тишлай бошлаган. Ўйинчоқ олиб қўйилгач, бола 2 ҳафта ичида тинчланган.
2. Ҳақиқат ва хаёлотни аралаштириб юборади

6-7 ёшгача болалар реал воқелик билан хаёлий оламни ажрата олмайди. Агар бундай юмшоқ ўйинчоқ махлуқ кўринишида ва бир кўзини юмиб турган ҳолатда бўлса, бола уни кечаси тирилиб келади, деб ўйлаши мумкин.
Натижада тунлари қўрқиб уйғониш, ёлғиз қолишдан қўрқиш ва асоссиз хавотир ҳисси кучаяди.
3. Боладаги хавфсизлик ҳиссини бузади

Болалар психологи Дональд Винникотт таъкидлашича, ўйинчоқ бола учун ишонч ва ҳимоя рамзи (масалан, айиқча боланинг ухлаб қолишига ёрдам беради) бўлиши керак.
Аммо Лабубу мимикаси болада беихтиёр қўрқув ҳиссини уйғотади.
4. Салбий хулқ шакллана бошлайди

Болалар тасаввури кўрган образларга асосланади. Агар у меҳрибон қаҳрамонлар билан ўйнаса, дўстлик ва меҳр ҳақида хаёл қилади. Агар Лабубу каби «йиртқич» образлар билан ўйнаса, ёмон хулқ шаклланади. Психологлар айтишича, ўйин орқали бола келажакдаги ижтимоий ролларни синаб кўради.
Нима қилиш керак?
Лабубу ўрнига:
Болага ижобий ва меҳрибон чеҳрали юмшоқ ўйинчоқлар сотиб олиш;
Ривожлантирувчи ўйинчоқлар (конструктор, лего) бериш керак.
Изоҳ (0)