Telegram асосчиси Павел Дуров иш билан боғлиқ таҳдидлар сабабли васиятнома ёзганини маълум қилди.

Эркинликларни ҳимоя қилиш туфайли қудратли давлатларда ҳам кўплаб душманлар пайдо бўлади. Фарзандларимни, шунингдек, ўзим асос солган Telegram компаниясини ҳимоя қилмоқчиман. Telegram мен ҳимоя қилаётган қадриятларга абадий содиқ қолишини истайман, деди Дуров.
Васиятда Telegramʼнинг ишлаш шартлари келтирилган. Унга кўра, Дуров мессенжернинг ягона акциядори бўлиб қолади ва компаниянинг 100 фоизига эгалик қилади.
“ВКонтакте” тарихидан сабоқ олдим. Назоратни бўлишишингиз биланоқ эркинликни йўқотасиз, дея тушунтирди у.
Кутилмаган ҳолатлар юзага келганда, нотижорат жамғармаси Telegramʼни бошқаришни ўз зиммасига олади. Бу қарор Дуровнинг мақсади асосида қабул қилинган: “Платформанинг узлуксизлигини таъминлаш учун мен мавжудлик ва сўз эркинлигини ҳурмат қилган ҳолда мустақил равишда яшашни хоҳлайман”.
Хусусан, ҳужжатда айтилишича, Дуровнинг меросхўрлари “бугундан бошланадиган 30 йиллик муддат тугагунига қадар” меросдан фойдаланиш имкониятига эга бўлмайди.
Аниқлик киритмоқчиманки, мен фарзандларимни ажратмайман. Табиий равишда ва сперма донорлиги натижасида туғилган фарзандларим бор. Уларнинг ҳаммаси менинг болаларим ва уларнинг ҳаммаси бир хил ҳуқуққа эга бўлади. Улар ўлимимдан кейин бир-бирини тилка-пора қилишларини истамайман, дея қўшимча қилган Дуров.
У бу қарорини фарзандларига “оддий одамлар каби яшаш” имкониятини бериш истаги билан изоҳлаган. Шунда улар бир-бирларига ишонишни ўрганади ва ўз ҳаётларини қуради. Шунингдек, “банк ҳисобига қарам бўлмасдан яшай олишлари” таъкидланган. Дуров ҳозирда 3 нафар қаллиғидан 6 нафар фарзандни тарбияламоқда. Шунингдек, у сперма донори ҳисобланиб, бунинг натижасида 12 мамлакатда 100 дан ортиқ фарзанд кўрган.
Дуровнинг бойлиги Forbes томонидан 17,1 миллиард долларга баҳоланган. У сайёрадаги энг бой одамлар рўйхатида 134-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)