10 июнь куни афсонавий “Союзмультфильм” студияси 89 ёшни қаршилади. Бу вақт мобайнида у бизга “Сеними, шошмай тур!”дан тортиб “Туман ичидаги типратикан”гача бўлган юзлаб дурдоналарни тақдим этди. Аммо рейтингларга эътибор қаратилса, битта мультфильм барчасидан ўзиб, Кинопоискда 9.2 балл тўплаганини кўриш мумкин.

Бу на “Чебурашка”, на “Винни Пух” ва ҳатто “Қор маликаси” ҳам эмас. Етакчи “Кўппак ва бўри” (1982) мультфильми бўлди — ўн дақиқалик ҳикоя миллионлаб инсонлар қалбини забт этди.
Нега айнан “Кўппак ва бўри”?

Биринчидан, бу барча даҳоларга хос оддийлик намунасидир. Сюжет абадий дўстлик ва миннатдорлик мавзусига қурилган. Хўжайинлари томонидан ҳайдаб юборилган кекса ит кутилмаганда ўзининг азалий “душмани” — бўридан ёрдам олади. Киноя, меҳрибонлик ва донолик — барчаси 10 дақиқага сиғдирилган.
Иккинчидан, тушунарли халқона ҳазил-мутойиба жуда яхши ишлатилган. “Ҳозир увуллавораман”, “Нима, янами” ва “Хизматчиликда” каби иборалар интернет пайдо бўлишидан олдин ҳам мақол даражасига кўтарилган.
Ва албатта, мусиқа ва визуал услуб ҳам ўз вазифасини бажарди. Қувноқ қўшиқлар ва илиқ анимация бошқа ҳеч нарса билан аралаштириб бўлмайдиган самимий муҳит яратади.
У бошқа машхур мультфильмлардан қандай ўзиб кетди?
“Союзмультфильм” кўплаб машҳур асарлар яратган, аммо “Кўппак ва бўри” алоҳида ўрин эгаллади.
Балки бунинг сабаби, у:
- универсал — уни ҳам болалар, ҳам катталар севиб томоша қилади.
- эскирмайдиган — 40 йил ўца ҳам, у янгидай ва кулгили туюлади.
- мукаммал мувозанатга эга — унда ҳам ҳазил, ҳам ахлоқий маъно, ҳам носталгия мавжуд.
Шундай қилиб, “Кўппак ва бўри” оддий мультфильм эмас, балки қалбларни ларзага солиш учун махсус эффектлар ва узоқ хронометраж шарт эмаслигини исботлаган кичик бир дурдона асардир.
Изоҳ (0)