• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Кино Шоу-бизнес

    Етимликда улғайган, Асадбек образига 4 йил тайёрланган ва “Пахтакор”да дарвозабон бўлган Ёдгор Саъдиев 79 ёшда

    Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев бу йил 79 ёшни қаршилади. Уни кўпчилик Асадбек роли орқали таниса-да, актёрнинг фаолияти ранг-баранг. Табиатан жиддий бўлган инсон ҳаёти ҳақида гапиришни у қадар истамайди. Актёрнинг туғилган куни муносабати билан унинг ҳаёти ва фаолиятига назар соламиз.

    “Отамни кўрмаганман”

    Актёр Ёдгор Саъдиев оилада кенжа фарзанд. У отасини кўрмагани, аммо у тўғрисида илиқ фикрларни эшитиб катта бўлгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Скрин

    — Отам туғилишимдан икки ой аввал вафот этган экан. Шу боис отам билан боғлиқ ҳеч қандай хотираларим йўқ. Аммо ҳамиша “Сенинг палагинг тоза”, деган гапни эшитиб катта бўлганман. Дадам раҳматли Ҳабиб Саъдий ҳам ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрида актёр бўлиб ишлаган. Дадам вафот этганида акам 6 ёшда бўлган экан. У элас-элас бўлса-да, дадамни эслайди.

    Албатта, иккита бола билан бева қолиш осон эмас. Онамнинг вафотига қадар “Отасиз вояга етдим”, дея ўксинган эмасман. Боиси у киши отам йўқлигини сира билдирмаган. Бирор марта “Нега менинг отам йўқ?” деган савол билан онамни қийнамаганман. Йўқса онам 28 ёшида бева қолган. Умр йўлдошига беролмаган меҳрини икки фарзандига улашган. Онам ўзим ўқиган мактабда бошланғич синф ўқувчиларига дарс берарди. Театрга ишга кирганимда жуда хурсанд бўлганди. Спектаклга келиб, олд қаторда ўтиришни ва томошадан кейин пешанамдан ўпишни яхши кўрарди. Афсус, ота-она ғанимат бўларкан, у 84 ёшда вафот этди. Узоқ умр кўрган бўлса-да, унинг ўлимидан кейин бўзлаб қолдим, дейди актёр.

    “Акам елкасига ўтказиб боғчага олиб борарди”

    Фото: Скрин

    — Болалигим билан боғлиқ ширин хотираларим кўп. Акам Хайрулла Саъдиев елкасига ўтқазиб мени боғчага олиб борарди. Баъзан ҳазиллашиб “Мени кўтариб юрганингиз учун бўйингиз мендан паст бўлиб қолган”, деб куламан. Абдусамат исмли тоғам бўларди. Ўзи аравакаш бўлса-да, жуда танти инсон эди. У пайтлари маҳаллада бўлса бир ёки икки инсоннинг уйида телевизор бўларди. Ҳафтанинг баъзи кунларидагина ҳинд кинолари намойиш этиларди. Акам билан Себзордан Ўрдагача пиёда борардик. Телевизор олдида 40 тача одам йиғиларди. Маҳалла-кўй ва қариндошлар билан йиғилиб, ҳинд киноларини томоша қилардик. Менимча, ўша вақтдан бошлаб акам иккимизда санъатга меҳр уйғонган, дейди актёр Ёдгор Саъдиев.

    “Илк ўзбек дарвозабони бўлганман”

    Актёрлик қаҳрамонимизнинг қонида бўлса-да, аммо у болаликдан футболга қизиқади. Устига-устак аввалига санъат соҳасида эмас, қурувчилик техникумида ўқийди. Хўш, бунинг сабаби нимада?

    Фото: Скрин

    — Болаликдан спортга қизиққанман. Мақтанишим мумкинки, мен биринчи ўзбек дарбозабонларидан бири ҳисобланаман. Ҳужумчи ёки ҳимоячи бир нечта бўларди, аммо дарбозабон битта бўлган. Мактабни битириб, қурилиш техникумига ўқишга кирганман. Ўқиб ишлаб юрган пайтимда 1964 йилнинг декабрь ойида “Пахтакор” футбол жамоасига ишга таклиф этишган. Мухлисларим жуда кўп эди. Аммо барибир актёрликка бўлган меҳрим кучлилик қилди. 

    1967 йилда Театр ва рассомчилик институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)да таҳсил олаётган пайтимда биринчи марта “Мирзо Улуғбек” спектаклида фаранг элчиси, “Дилбарим” фильмида Абдусалом образини ижро этганимдан сўнг Бобур сиймосини яратиш энг катта орзумга айланган эди. Яратган ролларим ичида Бобур образи ҳаётимдаги энг унутилмас ва энг ҳаяжонли образдир. Мана шундай жиддий роллар насиб этганидан кейин санъатга ипсиз боғланиб қолдим, дейди Ёдгор Саъдиев.

    “Бригада” “Шайтанат”дан кейин олинган

    Актёрнинг муваффақиятли роллари кўп. Аммо уларнинг энг зўри шубҳасиз “Шайтанат” сериалидаги Асадбек роли ҳисобланади.

    Фото: “Дарё”

    — 1994 йили “Сўнгги ўқ” видеофильмини суратга олаётганимизда раҳматли Ғайрат Убайдуллаев “Тоҳирда ‘Шайтанат’ деган янги асар бор, бир сўраб кўргин”, деган. Асарни ўқиб чиққач, уни фильм қилиш шарт деганман. Тоҳир ака билан гаплашсам, йўқ демаган. Аммо суратга олиш ишларини бошлашга шошмаганман. Орада тўрт йил уни қандай суратга олиш кераклиги ҳақида ўйлаганман.

    Ўша пайтдаги ички ишлар вазири Зокир Алматовга бу ҳақда айтганимда “Нима ёрдам керак?” деган. Фильмни суратга олиш учун студия очиш кераклиги ҳақида айтганимда вазирлик қошида “Қалқон” студиясини очишга рухсат берган. Бу жанрдаги фильм нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам биринчи марта суратга олинган. 2000 йили Россия телевидениесида унинг 6 қисми намойиш этилганидан сўнг анча вақт ўтиб “Бригада” сериали тасвирга олинган, дейди Ёдгор Саъдиев.

    “Қалқон”нинг ташкил топиши

    Ёдгор Саъдиев театрдан ҳайдалгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

    Фото: Скрин

    — 1998 йили “Қалқон” студияси ташкил этилгач, театрдаги фаолиятим студияга кўчирилган. Расман ҳеч қачон ижодий чекловларга учрамаганман. Аммо оғзаки нималардир бўлган бўлиши мумкин. Мен ҳамиша бошлаган ишимни якунлашга, ҳаммаси олий даражада бўлишига ҳаракат қиладиган инсонман. Ўша пайтда бор эътиборимни “Шайтанат”га қаратган эдим. Сериални суратга олиш учун катта маблағ ва вақт сарфланган. “Тезроқ намойиш этиб пул ишлашимиз керак”, деган фикр бўлмаган, дейди актёр Ёдгор Саъдиев.

    “Юрагим хаста...” 

    Ёдгор Саъдиев 65 ёшидан буён юрак билан боғлиқ касаллик билан курашиб келади, унинг юрагига бир неча маротаба стент қўйилган.

    Фото: “Дарё”

    — Мени шифокорлар бир асраб қолишган. Бу 65 ёшга тўлишим арафасида бўлган. “Жигарбандим” фильми съёмкасидан кейин суратга олиш жараёни пайтида бўлган эди. Кейин текширтирсак, коронаграфия қилдиргандик, шунда стент қўйиш керак дейишганди. Ўшанда туғилган кунимдан 4-5 кун олдин ўшани қўйиб, қутқариб ҳам қолинди деса ҳам бўлади.

    Ҳозирги медицина шунчалик ривожланганки, илгари одамларда бу нарса бўлмаган. Томирларда қон ўтиши ёмонлашгандан сўнг, қон ўтиши 100% бўлмаган, 40—30% бўлгандан кейин у инфарктга олиб келади.

    Ҳозирги тиббиёт шу нарсаларни жой-жойига қўйиб, Аллоҳга беадад шукр, бу орқали қанча одамлар даво топяпти ва ҳаёти давом этмоқда. Менда ҳам худди шунақа бўлган. Кейин яна бир марта бўлди. Келинойингиз вафотидан бир ойдан сўнг бўлиб, кейин яна бир марта қўйилди, дейди актёр.

    “Аёлимга суяниб қолган эканман”

    Актёр онасидан кейин турмуш ўртоғига суяниб қолгани, унинг вафотидан сўнг ёлғизликни ҳис қилгани ҳақида куюниб гапиради.

    Фото: Instagram

    — Афсуски, яқинларимизнинг борида қадрига етмас эканмиз. Онамнинг вафотидан сўнг турмуш ўртоғимга суяниб қолган эканман. Аммо буни вафот этганидан сўнг англадим. Мен учун борини аямайдиган, эътибор берадиган инсон эди. Кўринишимдан мен қаттиққўл кўринсам-да, тарбияда у талабчан эди. Ҳабибуллоҳ ва Мунисхон ҳам болаликда онасидан кўпроқ ҳайиққанлари ҳақида кўп гапиришади.

    Турмуш ўртоғим санъацҳунос бўлгани учун у билан кино ва театр ҳақида соатлаб суҳбатлашиш мумкин эди. Турмуш ўртоғим болалигим, санъатга кириб келишим, ролларим ҳақида кўп сўрарди. “Анави расм қаерда, бунисини қаердан олсам бўлади?” дерди. Кейин билсам, у мен ҳақимда китоб ёзмоқчи бўлган экан. Туғилган кунимда китобни қўлимга тутди. Аммо ўша пайтда китобни тўлиқ ўқиб, унга миннатдорлик билдиролмаган эканман. Вафотидан кейин китобни бир неча марта ўқиб, менга бўлган меҳри нақадар кучли бўлганини ҳис қиляпман, дейди Ёдгор Саъдиев.

    Ёдгор Саъдиев: “Илк мукофотни 43 ёшимда олганман”

    Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам 50 ёшдан кейин машҳурликка эришган ижодкорлардан бири ҳисобланади. У кинодаги фаолиятини 1967 йилда “Дилбарим” фильмидаги роли билан бошлаган бўлишига қарамай, уни машҳур қилган рол Асадбек ҳисобланади.

    Фото: “Дарё”

    — Ҳозирги ёшлар бирдан машҳур бўлиб кетгиси келади. Шахсан мен 43 ёшимда илк давлат мукофотини қўлга киритганман. Ўшанда раҳматли Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовга биринчи мукофотим эканини айтганимда қулоғимга “Мен ҳам биринчи марта топширяпман”, деганди, дейди актёр Ёдгор Саъдиев.

    Актёр 1990 йилдан то 1998 йилга қадар бирорта фильмда суратга тушмаган. Бор эътиборини театрдаги фаолиятига қаратиб, қатор ролларни ижро этган. “Шайтанат” сериалидаги Асадбек эса унинг актёр сифатида машҳурликка эришишига сабаб бўлган.

    16 июн, 17:25   Изоҳ (0)   1052
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ёдгор Саъдиев#«Шайтанат»#Хайрулла Саъдиев#театр#Асадбек образи#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳосилбойга бошқа актёр тасдиқланган эди». Фурқат Файзиев «Шайтанат»даги роли ҳақида (видео)

    29.06.2021, 14:40

    «Шайтанат»даги Абдураҳмон табиб — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммад Рафиқов 81 ёшида пневмониядан вафот этди

    11.08.2021, 18:36

    Раъно Шодиева 42 ёшда. Актрисанинг бир-бирини такрорламайдиган образларда намоён бўлган фильмлари (видео)

    12.08.2021, 18:54

    Бир фильмда иккита қаҳрамонни маҳорат билан ижро этган ўзбекистонлик актёр ва актрисалар (видео)

    27.05.2022, 15:48

    «Шайтанат»даги Асадбекнинг қизи — актриса Наврўза Бийназова нима сабабдан сериалнинг охиригача суратга тушмагани ва суратга олиш жараёнида боши ёрилгани ҳақида (ви...

    03.10.2022, 11:48

    «‘Шайтанат’ қўшиғи уч кунда тайёр бўлган». Азим Муллахонов машҳур қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида (видео)

    05.11.2022, 23:31

    Фарзандли бўлгани, ҳижобга киргани ва турмушга чиқолмаслигидан қўрққани учун ролини «ярим йўлда» ташлаб кетган ўзбек актрисалари (фото, видео)

    14.11.2022, 12:39

    «Шайтанат»даги Шомил — Абдухалил Мингноров пулсизликдан қийналиб, «Чорсу»да гўшт сотгани ҳамда Ёдгор Саъдиев сабаб санъатга қайтгани ҳақида

    19.12.2022, 18:48

    Саҳнада улғайган, икки марта аварияга учраган ва кетма-кет яқинларидан айрилган: Азим Муллахонов 63 ёшда

    21.02.2023, 13:40

    Гуллар автокарвони, саҳнада Назарбеков ва Милена Мадмусаева: Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бошланди (видео)

    21.05.2023, 23:57

    “Асадбек бўлиш учун 4 йил тайёрланганман”. Отасиз улғайган, қурувчи дипломи билан “Пахтакор”да дарвозабон бўлган Ёдгор Саъдиев 77 ёшда (фото, видео)

    19.06.2023, 21:17

    Шерали Жўраевдан Юлдуз Усмоновагача — бир гуруҳ санъат ва маданият ходимлари ТУРКСОЙ ташкилотининг “Олтин медал” мукофоти билан тақдирланди

    20.06.2023, 16:45

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 40 ёшдан кейин машҳурликка эришган ўзбек санъат вакиллари (фото)

    14.07.2023, 11:36

    Instagram: Ёдгор Саъдиев хонадонида тўй, Шаҳло Зоирова тўртинчи бор она бўлди, Канизанинг “Ўзбекконцерт”га эътирози 

    17.07.2023, 22:11

    “Ўғлим ҳар куни онам қачон келади, деб йиғларди”. Умр йўлдошидан бевақт жудо бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    22.08.2023, 16:49

    “Чотқол” маданият маркази паркентликларга совға

    23.09.2023, 18:41

    Гулларга бурканган автокарвон, губернаторлар, элчилар ва эстрада юлдузлари: Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали бошланди (видео)

    20.05.2024, 08:30

    “Ёдгор Саъдиев сабаб онам ҳаётга қайтди” — Шаҳноза Ҳожимуродова онасининг жиддий касалликка чалингани ва устозлардан танбеҳ эшитгани ҳақида (видео)

    14.11.2024, 13:35

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    Бош қаҳрамонни раққосалар ижро этган машҳур ўзбек фильмлари 

    29 март, 15:59

    Ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур ака-укалар

    29 май, 17:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.