Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, оиланинг фаровонлик даражаси боланинг соғлиғи ва умр кўриш давомийлигига бевосита таъсир қилади.

Лондон Империал коллежи олимлари кам таъминланган оилаларнинг болаларида кортизол (стресс гормони) даражаси юқори эканини аниқлади — ўзига тўқ оилаларнинг тенгдошларига қараганда 23 фоизга кўпроқ. Бу уларнинг ҳужайралари ўн йилга тезроқ қаришига олиб келади. Тадқиқот олтита Европа мамлакатидан 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган 1 160 нафар болани қамраб олди.
Фаровонликни баҳолашда — автомобиль, электроник жиҳозлар, ётоқхоналарнинг мавжудлиги ҳамда хорижий мамлакатларда дам олиш имконияти каби омиллар инобатга олинган ҳолда халқаро шкаладан фойдаланилди. Олимлар ушбу натижаларнинг муҳим эканини таъкидлаб, болаларнинг соғлиғига эътиборли бўлиш кераклигини айтмоқда. Шундагина уларни турли хил касалликлардан ҳимоя қилиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)