Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь—май ойларида турли русумдаги 153 минг 814 дона енгил автомобиль (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Русумлар бўйича Cobalt етакчи — 58 904 дона. Кейинги ўринларда эса Damas (38 753 дона) ва Tracker (18 079 дона) турибди.
Шунингдек, Onix 16 215 дона ишлаб чиқарилган бўлса, KIA 10 076 дона чиқарилган. Кейинги ўринларда:
- BYD —5 495 дона;
- Chery —3 362 дона;
- Haval —2 930 дона;
- Махсус енгил автомобиллар —17 397 дона.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи
Май ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи апрель ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди:

- Onix: кўп фойдаланилгани 800 долларга (13 800 доллардан 13 минг долларга), ўртача фойдаланилгани 220 долларга (13 700 доллардан 13 480 долларга);
- Lacetti: кам фойдаланилгани 100 долларга (14 800 доллардан 14 700 долларга); кўп фойдаланилгани 100 долларга (13 минг доллардан 12 900 долларга), ўртача фойдаланилгани 75 долларга (14 075 доллардан 14 минг долларга);
- Cobalt: кам фойдаланилгани 144 долларга (12 700 доллардан 12 556 долларга);
- Nexia: ўртача фойдаланилгани 100 долларга (11 минг доллардан 10 900 долларга);
- Spark: кўп фойдаланилгани 100 долларга (8 900 доллардан 8 800 долларга);
- Damas: кўп фойдаланилгани 200 долларга (7 200 доллардан 7 минг долларга), ўртача фойдаланилгани 200 долларга (7 800 доллардан 7 600 долларга), кам фойдаланилгани 50 долларга (8 050 доллардан 8 минг долларга).
Изоҳ (0)