“Чақмоқ Маквин” мультфильми нафақат болаларни, балки катта тажрибага эга автомобиль ишқибозларини ҳам хурсанд қила олади. 2006 йилда экранларга чиққан Pixar студиясининг ушбу анимацион асарида автомобиллар ҳақида тушунчага эга бўлган одамларни қувонтирадиган кўплаб қизиқарли деталлар ва ишоралар мавжуд.
Ушбу мақолада “Чақмоқ Маквин” мультфильмидан дастлаб кўзга ташланмайдиган, аммо ниҳоятда қизиқарли фактлар тўпланди.

Мультфильм учун 40 мингдан ортиқ турли машиналарнинг эскизлари чизилган. Автомобильларни реал моделларга максимал даражада ўхшатиш вазифаси қўйилмаган, шунинг учун ўхшашликни аниқлаш кўп ҳолларда осон эмас.

Масалан, интернетда ҳанузгача асосий қаҳрамон, пойга автомобили Чақмоқ Маквиннинг ташқи кўринишига қайси ҳақиқий автомобиль прототип бўлгани борасида баҳслар тўхтамаяпти.
Бироқ бошқа аксарият қаҳрамонлар билан бу каби саволлар пайдо бўлмайди. Масалан, бош аёл қаҳрамон бу, шубҳасиз — Porsche Carrera.
Чақмоқ Маквиннинг ён томонидаги 95 рақами тасодифан танланмаган. 1995 йилда экранларга “Ўйинчоқлар тарихи” (Toy Story) мультфильми чиққан бўлиб, бу Pixar студиясини машҳур қилган. Бу фильм компьютер графикасида яратилган дастлабки муваффақиятли анимацион асарлардан бири ҳисобланади.

“Чақмоқ Маквин” мультфильмининг дастлабки эскизларида бош қаҳрамон ролидаги автомобиль 57-рақам бўлган. Бу рақам фильм режиссёри Жон Лассетернинг туғилган йили — 1957 йилга ишора қилади.
Айтганча, Жон Лассетер ушбу мультфильмнинг энг эсда қоларли фишкаси — кўзлар лобал ойнада жойлашиши ғоясини ўйлаб топган.

Бундан аввал ҳам машиналарни “инсонлаштириш”га уринишлар бўлган, аммо одатда кўзлар фараларда жойлаштирилган. Лассетер эса машиналарни одамларга кўпроқ ўхшатиш учун уларни лобал ойнага жойлаштиришга қарор қилган. Ва у адашмаган, бу ғоя машина эгалари орасида жуда оммалашди. Ҳозир ҳам кўпчилик кўз чизилган махсус безакларини машина лобал ойнасига ўрнатади.
Автомобиль деталлари
Эътиборли автомобиль ишқибозлари “Чақмоқ Маквин” мультфильмида жуда қизиқ деталларни кўриши мумкин.
Масалан, Радиатор Спрингс шаҳрининг бош кўчаси орқасида жойлашган қоялар 1950 йиллардаги типик Америка автомобилларининг орқа қисмини эслатади.

Кўплаб тепаликлар эса 1930 йиллардаги автомобилларнинг олд қанотлари ва капот шаклларини такрорлайди. Ҳатто баъзиларида радиатор панжараси нақшларини ҳам кўриш мумкин.
Бундай диққат билан яратилган тафсилотлар томошабинларнинг одатий дунёсини тўлиқ машиналар оламига айлантириш истагидан далолат беради.
Фильмнинг ёзув ва лавҳаларига бўлган эътибор уни автомобиль ишқибозлари учун ҳақиқий “ов”га айлантиради. Мисол учун:
Янгиликлар чиқаётган саҳнада экран пастида таниш “Breaking News” (Шошилинч янгиликлар) ўрнига “Braking News” (“Тормоз янгиликлари”) деб ёзилган — бу сўз ўйини.

Бундай автомобиль тилига мослаштирилган ҳазиллар ва ўзгартирилган таниш иборалар мультфильмда жуда кўп. Фақат уларни илғаш учун диққат билан томоша қилиш керак.
Яна бир қизиқарли жиҳат бу “Чақмоқ Маквин” оламининг автомобиллар дунёсига мослаштирилган ишоралар билан тўла бўлишидир. Масалан, Маквин орзуларида ўзини ёвуз жонзотларга қарши курашаётган қаҳрамон сифатида тасаввур қилади. Бу жонзотлар оёқларида турган йирик туташ шамлар (светшалар) кўринишида бўлиб, шаҳарларни йўқ қилмоқда.

Бу Герберт Уэллснинг “Дунё уруши” китоби ва унинг асосида суратга олинган фильмларга ишора.
Мультфильмда машҳур пойгачиларнинг юлдузли иштироклари мавжуд. Масалан, Луижи кўришни жуда хоҳлаган Ferrari машинасига айнан Михаил Шумахер овоз берган. Чақмоқ Маквиннинг рақибларидан бири — Кинг машинасига машҳур пойгачи Ричард Петти овоз берган.

Қизиғи шундаки, Кинг 43-рақам билан иштирок этади. Петти бу рақамни ҳақиқий пойгаларда айнан ўзи ишлатган.
Яна бир афсонавий ҳайдовчи Марио Андретти ҳам финал пойгаси олдидан кичик эпизодда пайдо бўлади. Қаҳрамонларга овоз берган актёрлар орасида кўплаб машҳур шахслар бор.

Масалан, пасифист ва ҳиппи бўлган Фильморни (унинг прототипи — Volkswagen Т1) машҳур комик Жорж Карлин овозлаштирган. У ўзининг баҳсли стендап чиқишлари билан танилган. Телевизион автомобиль Жай Лимонга америкалик машҳур шоумен Жей Лено овоз берган. Британия дубляжида эса Маквинга “Тоp Gear” дастурининг машҳур бошловчиси Жереми Кларксон овоз берган.
Россия дубляжида эса камроқ машҳурлар қатнашган: асосий қаҳрамонга Дмитрий Харатян, Док Ҳадсонга эса Арман Жигарҳанян овоз берган. Бу автомобиль деярли ҳеч қандай ўзгартиришсиз реал ҳаётдан олинган.

Hudson бренди томонидан ўтган асрнинг ўрталарида ишлаб чиқарилган Hornet модели ҳақиқий автомобиль бўлган. Бундан ташқари, Hornet NASCAR пойгаларида қатнашган ва айнан мультфильм воқеалари содир бўлган даврда бир нечта ғалабаларга эришган.
Fabulous Hudson лақаби ҳам реал ҳаётдан олинган. Айнан шундай ёзув туширилган машина NASCAR мусобақаларида қатнашган.
Аммо бу мультфильмда фақат Рамон эмас, бошқа қаҳрамонлар ҳам томошабинларга автомобиль тюнинги ҳақида эслатади.

Масалан, шосседаги тўрт нафар безори, улар Чақмоқ Маквиннинг юк машинасини “ухлатиб қўяди”. Бу эпизод “Форсаж” фильмининг дастлабки қисмларига яққол ишора ҳисобланади. Бу фильмлар ва ўйинлар “Чақмоқ Маквин” чиқишидан бир неча йил аввал катта машҳурликка эришган эди.

Бу саҳнадаги автомобиллар тўплами эса классик ва таниш:
• турбо двигателли спорткар, ҳатто blow-оff товуши (босимдан чиқиш) ҳам эшитилади;
• неон билан ёритилган универсал, ичида кучли автоаудио тизими билан;
• катта орқа спойлерли стрит-трейсер (кўча пойгачиси);
• мускул-кар — кучли ва оғир америка машинаси.
Қизиқарли тюнингни Dinoco компанияси бошлиғи, яъни Маквин ҳомийлигига эришишни истаган бренд раҳбарида ҳам кўриш мумкин. Бу қаҳрамон 1970 йилларга оид тўлиқ ўлчамли Америка автомобили сифатида тасвирланган, капотида эса ғайриоддий безак — шохлар мавжуд.

Бундай тюнинг АҚШнинг жанубий штатларида, айниқса, Техасда машҳур бўлган. У одатда бой ишбилармонлар, қурилиш компаниялари эгалари ва қорамол етиштирувчилар билан боғлиқ бўлган.
1980 йилларда суратга олинган кўплаб жангари фильмларда шундай “шохли” ҳашаматли машиналарда ёмон образдаги қаҳрамонлар юришарди. Улар одатда капотдаги шохлар билан бирга, мўйлов ва ковбой шляпасига эга бўлган образда тасвирланган.
Мультфильм бошидаги биринчи пойга саҳнасида, трассада капотида Apple логотипи бўлган оқ автомобилни кўриш мумкин.

Бу “олма” брендли автомобиль бекорга 84-рақам билан белгиланмаган. Айнан 1984 йилда биринчи Apple Macintosh компьютери чиқарилган эди. У кўплаб дастурчилар ва компьютер анимацияси яратувчилари учун афсонавий қурилмага айланган.
Эҳтимол, “Чақмоқ Маквин” муаллифлари шу тарзда машҳур Macintoshʼга ҳурмат бажо келтиришни истагандир.
Мультфильм яратувчиларининг пухталигини пойга саҳналарида трассада тарқалиб ётган майда шарчалар орқали билиш мумкин.

Улар кадрда тез-тез пайдо бўлади ва юқори тезликда ҳаракатланаётган автомобиллар туфайли ҳосил бўлган шамол оқимидан четга учади. Бу шарчалар — спорт шиналаридан узилган каучук бўлакчалари бўлиб, улар ҳақиқий пойга трассаларида ҳам жуда кўп учрайди.
“Чақмоқ Маквин” мультфильми яратувчилар томонидан майда деталларгача пухта ишланган. Бу фақат асосий қаҳрамонлар, яъни “инсонлаштирилган” машиналаргагина эмас, балки бутун муҳитга ҳам тегишли.

Масалан, сигирлар ўрнини тракторлар эгаллаган, буқани эса йиғим-терим комбайни кўринишида тасвирлашган. Бу оламда ҳатто ҳашаротлар ҳам бор. Албатта, улар ҳам машина кўринишида — хусусан, Volkswagen Beetle (яъни “қўнғиз”) тарзида.
Шу каби майда ва қизиқарли деталлар мультфильмда жуда кўп.
Изоҳ (0)