Уилл Смит — “Қора кийимли одамлар” ва “Мен афсонаман” фильмларининг юлдузи, ғилдиракли энг ҳашаматли уйлардан бирига эгалик қилади. Голливуд юлдузи Уилл Смит — америкалик актёр, режиссёр ва ҳип-ҳоп ижрочиси бўлиб у иккита “Оскар” мукофотига номзод, беш карра “Олтин глобус” мукофотига номзод ва “Гремми” мукофоти соҳибидир. Унинг ғилдиракли уйи ўз мақомига мос келади ва ўлчамлари ҳамда жиҳозлари билан ҳайратда қолдиради.

Уиллнинг автомашина уйи Ҳеат (Иссиқлик) деб номланади ва ўлчамлари бўйича анъанавий автомашина уйларига қараганда юк машинасига яқинроқ. Ғилдиракли икки қаватли уйнинг габарити 16 метр, баландлиги 4,75 метр, оғирлиги 35 тоннадан ортиқ. Қуйида Голливуд юлдузининг автоуйи ичидаги энг ажойиб муҳандислик ва дизайн ечимлари билан бўлишдик.

Автоуйининг майдони — 115 м2

115 квадрат метр майдонга эга ғилдиракли уйда бир нечта хоналар мавжуд бўлиб, уларга Уиллнинг бутун оиласи жойлашиши мумкин. Автоуй мебел ва жиҳозлар билан таъмирланган ва актёрга дам олиш ёки гастрол пайтида зарур даражадаги қулайликни таъминлайди.
Автоуйнинг 22 та ғилдираги бор

Бундай ўлчамдаги автоуйни ҳаракатга келтириш учун жуда катта куч талаб қилади. Йўл қопламасига юкни белгиланган меъёрлар доирасида бир текис тақсимлаш учун эса кўп сонли ғилдираклар керак бўлади.
Автомобиль уйида 14 та телеекран ўрнатилган
-7VObgjy2.avif)
Уилл бир вақтнинг ўзида 14 хил фильм томоша қилиши мумкин. Кўнгилочар функциялардан ташқари, автоуйдаги телевизор экранлари ақлли уйнинг турли тизимларини бошқариш учун ахборот дисплейлари сифатида ҳам хизмат қилади.
Чарм билан қоплаган мебеллар
-3xHe9T2-.avif)
Автомобиль уйининг мебели ва жиҳозлари табиий чарм билан қопланган. Умуман олганда автоуйдаги бутун чарм қоплама 30 000 доллардан ортиқ туради.
Замонавий технологияларнинг кўплиги
-TqfEFh9w.avif)
Ушбу ғилдиракли юқори технологияли уйда ҳақиқатан ҳам замонавий ускуналар ва турли хил тизимлар тўплами мавжуд: сунъий йўлдош алоқаси ва телевидение, видеокузатув, иқлим назорати, ақлли уй ҳамда бошқалар шулар жумласидандир. Автоуйга 125 000 долларлик ускуналар ўрнатилган.
Кенг ва функсионал ошхона
-vfr2RGqk.avif)
Ғилдиракли уйнинг кўзга ташланадиган яна бир қисми — бу ошхонадир. Оддий ғилдиракли уйлардан фарқли ўлароқ, бу ерда ошхона жиҳозлари ҳашаматли бўлиб, Уилл Смитга бундай ошхона 200 000 долларга тушди. Қимматбаҳо дарахт турларидан ясалган безаклар, гранит столлар, замонавий ошхона жиҳозлари ва улкан сақлаш жойлари — буларнинг барчаси саёҳатда максимал қулайлик яратишга хизмат қилади.
Замонавий ваннахона

Ушбу автоуйнинг ювиниш хонасини жиҳозлаш актёрга рекорд даражадаги пулга 30 000 долларга тушди. Ваннахонадаги махсус душ хонаси махсус тугма босилганда хираланувчи ойна билан жиҳозланган.
10 кишилик кинозал

Уиллнинг авто уйи ичида тўлиқ кинотеатр мавжуд бўлиб, у ерда 10 нафар томошабин бемалол жойлашиши мумкин. Зал энг замонавий қулайликларга тўла: диагонали беш метрли экран, кучли ҳажмли овоз, табиий чарм билан қопланган қулай массаж креслолари ва, албатта, поп-корн пишириш аппарати ҳамда мини-бар ҳам бор.
Уилл Смит авто уйининг нархи — 2 500 000 доллар
-5psBKHue.avif)
Ушбу “камтарона” суммага Lamborghini компаниясининг ўнта Urus кроссоверини сотиб олиш мумкин. Эҳтимол, Уилл Смит автомашинасининг нархи жуда юқори бўлиб туюлиши мумкин, аммо қулайлик ва хавфсизлик арзон бўлиши мумкин эмас.
Айтганча, бу ғилдиракли уй ишлаб чиқарувчиси шунга ўхшаш, аммо жиҳозланиши жиҳатидан унчалик ҳашаматли бўлмаган автоуйни кунига 9 000 долларга ижарага беради.
Изоҳ (0)