Наманганда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ва Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ташкилланган анжуман бўлиб ўтди. Тадбирни “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев кузатиб борди.
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш масалаларига бағишланган ушбу анжуманда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тадқиқотчилар, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирок этди.

Фото: Оқилхон Мамажонов
Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий тадқиқотлар бўлими бош мутахассиси Бурҳон Деҳқоновнинг таъкидлашича, университет олимлари томонидан олиб борилаётган таҳлиллар мамлакатда контрафакт ва сертификатланмаган товарларга қарши кураш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар туфайли тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси йилдан йилга камайиб бораётганини кўрсатмоқда.
.jpg?_t=1750303372)
Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий тадқиқотлар бўлими бош мутахассиси Бурҳон Деҳқонов
Фото: Оқилхон Мамажонов
Жумладан, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 19 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 9 фоизга тушди. Бироқ мазкур ноқонуний айланманинг бюджет тушумларига салбий таъсири юқорилигича қолмоқда. Хусусан, жорий йил 5 ойи якуни бўйича бюджетнинг бу йўналишдаги тўланмаган солиқлар бўйича йўқотишлари 195 миллиард сўм атрофида тахмин қилинмоқда. Бу сумманинг 80 миллиард сўми Фарғона водийси вилоятларига тўғри келмоқда.
.jpg?_t=1750303372)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Муҳокамаларда иштирок этган “Турон” истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш маркази бош мутахассиси Аҳмадбек Файзиевнинг билдиришича, Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб рақамли маркировка тизими жорий этилган бўлиб, тизим 6 та маҳсулот, хусусан, тамаки маҳсулотларини ҳам қамраб олган.
.jpg?_t=1750303372)
“Турон” истиқболли лойиҳаларни ривожлантириш маркази бош мутахассиси Аҳмадбек Файзиев
Фото: Оқилхон Мамажонов
Ушбу тизим солиқ идоралари билан интеграция қилинган бўлиб, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки импорт қилишдан бошлаб, якунда истеъмолчига етиб боришини ҳам инобатга олади. Тизим ёрдамида “Асл белгиси” ва солиқ мобил иловалари яратилган бўлиб, улар орқали аҳоли маҳсулотнинг ҳаққонийлигини бевосита текшириш имконига эга.
.jpg?_t=1750303372)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Намангандаги тадбир давомида вилоятда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар ҳам таҳлил этилди.

Фото: Оқилхон Мамажонов
Жумладан, Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ушбу йўналишда 58 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, шундан 9 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган, 49 таси маъмурий тартибда ҳал этилган. Қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 1,7 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний муомаладан олинган. Фош этилган жиноятларнинг 6 таси контрабанда, қолганлари ноқонуний сотиш фаолияти билан боғлиқ.
.jpg?_t=1750303372)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Хусусан, Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси, божхона ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль кузатувга олиниб, Наманган шаҳри, Соли Адашев кўчасидаги жойлашган яшаш хонадонида тамаки маҳсулотларини тушираётган вақтида қўлга олиниб, тегишли ҳужжатлар ва акциз маркасиз жами 20 минг қути, қиймати 219 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Оқилхон Мамажонов
“Тошкент—водий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган автомашинада ҳайдовчи, Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари ва акциз маркаси бўлмаган 4980 қути, қиймати 149,4 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларини Тошкентдаги Чорсу бозорига сотиш мақсадида олиб кетаётганда ушланган ва тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
.jpg?_t=1750304071)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
.jpg?_t=1750303372)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманган вилоят божхона бошқармаси томонидан 2025 йилнинг ўтган даврида бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда 25 та ҳолатда қарийб 1,3 миллиард сўмлик 137 547 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Оқилхон Мамажонов
Мазкур ҳолатлар бўйича айбдор шахсларнинг тегишли жавобгарликка тортилишини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан ўтган 5 ой давомида 5 та жиноят ва 20 та маъмурий иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари юзасидан тегишли процессуал ҳаракатларнинг амалга оширилиши таъминланмоқда.

Фото: Оқилхон Мамажонов
Бошқарма таҳлилларига кўра, вилоят ҳудудига тамаки маҳсулотлари қўшни давлатлар орқали ноқонуний равишда олиб кирилмоқда ва асосан Наманган шаҳрида жойлашган “яма”ларга етказиб берилмоқда.
.jpg?_t=1750303372)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Наманган вилояти солиқ идораларида 2025 йилнинг шу кунига қадар “Солиқ ҳамкор” мобил иловаси орқали фуқаролар мурожаатларига асосан 966 та тадбиркорлик субъектларида сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, 318,8 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинган ва 172,5 миллион сўмлик молиявий жарималар қўлланган.
.jpg?_t=1750303372)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Шу билан бирга, солиқ идоралари томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида тамаки маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини олиб бориш учун давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, 2024 йилда уларнинг сони 81 тани ташкил этган бўлса, 2025 йилда 63 тага ошиб, 144 тага етган.
.jpg?_t=1750303372)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Намангандаги анжуман давомида Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмаси қарши кураш чоралари ўзининг ижобий самарасини бераётгани қайд этилди. Бироқ келгусида бундай саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш ва эришилаётган натижалар салмоғини ошириш талаб этилади.
.jpg?_t=1750303372)
Фото: Оқилхон Мамажонов
Изоҳ (0)