• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Наҳотки бир хатоси учун шунчалик оғир жазолаш тўғри бўлса” — 21 ёшли талабанинг диний қўшиқ сабаб 3 йилга қамалгани эътирозларга сабаб бўлди

    Олий суд Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси, 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродовга Telegram гуруҳда диний мазмундаги нашида тарқатгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида хабар берди.

    Жаҳонгир Улуғмуродов
    Фото: Facebook

    Маълум қилинишича, нашида мазмуни Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси билан “ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган” деб топилган ва “Ўзбекистонда тарқатиш тақиқланиши”, кўрсатилган. Суднинг бу ҳукми ижтимоий тармоқлар фаоллари ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жамоатчилик ёш ва иқтидорли йигитни бунча муддатга озодликдан маҳрум қилиш қарорига нисбатан турли эътирозларини билдирмоқда. Хусусан, тадбиркор Зафар Ҳошимов ўз саҳифасида Жаҳонгир қамалгани ҳақидаги хабарни ўқиб, қаттиқ таъсирланганини ёзган.

    “Кеч ишдан келиб, шу мақолани ўқиб, томоғимдан овқат ўтмади. Грант асосида “нархоз”да ўқиб келаётган 21 ёшли талаба бир йил аввал YouTube’дан (очиқ манба) олиб, билар билмас, синфдошларига йўллаган бир нашида учун уч йил қамоқ жазоси олибди. Билар- билмас, деганим, бу нашидани бутун бошли бир диний қўмита ўрганиб, таҳлил қилибгина, унинг асл моҳияти зарарли, деб топибди. Ёш йигит YouTube’да қўшиқ эшитиб, унинг бу жиҳатларини тушунмаган бўлиши мумкин-ку ахир. Бу йигит умуман ёмон нияти бўлмаган бўлиши ҳам мумкин…

    Айни янги Конституциямизда гумонлар айбланувчи фойдасига талқин қилинади, дейилмаганми?! Ёшлик айни хатолар, адашишлар палласи. Афтидан аён, одобли, ақлли йигит, наҳотки, бир хатоси учун уни шунчалик оғир жазолаш тўғри бўлса? Ёш умрини хазон қилиб, ёруғ дарсхоналарда илм олиб, мутахассис бўлиб, ватанига унумли хизмат қилиш ўрнига, у зах ҳибсхоналарда кунлар эмас, йиллар ўтказса?! Аминманки, шу йигит билан яхши тушунтириш ўтказиб, ота-онаси олдида қаттиқ огоҳлантирилса, бир умрга етиб- ортарди, дўстларига ҳатто “Ну, погоди!..” мултфильмини ҳам бошқа юбормайдиган бўлар эди… Менинг фикримча, бу жазонинг ўзи ўта радикал. Суд — адлия тизимимиз бу ҳукмни яна бир бор адолат, инсонпарварлик ва гуманизм асноларига асосланиб, қайта кўриб чиқади, деган умиддаман. Бу йигитга ёки унинг оиласига ҳеч қандай алоқам йўқ. Шу сийратини кўриб, мақолани ўқиб, эзилдим”, — деб ёзган тадбиркор.

    Фото: Facebook / Жамолиддин Муҳаммаджон

    “Telegramда синфдошлар гуруҳига нашид юборгани учун 3 йилга қамалган Жаҳонгирнинг ота-онаси. Айниқса, онаизорга қаранг. 19 ёшли ўғлининг бунчалик қаттиқ жазоланиши уни қанчалар эзиб қўйди. Яхшиликлардан умидимиз бор эди. Аммо ортга чекиниш йўқ, иншоллоҳ. Қўлимиздан келган барча сабабларни қиламиз. Робимизнинг марҳамати кенг, барчаси Ўзига осон”, — деб ёзган ижтимоий тармоқлар фаоли Муҳаммад Темур Аъзам.

    Шу билан бирга, суд жараёнини кузатган блогер Олимжон Ҳайдаров ҳам ўз фикрларини ёзди.

    “Жаҳонгир 2022 йилнинг октябр ойида YouTube’да нашида эшитиб қолган (маъносини тушунмаган, чиройли мусиқасини ёқтирган), сақламаган, шунчаки қўшиқ линкини 10 нафар синфдошлари бўлган Telegram гуруҳга ташлаган. Бирорта гуруҳ аъзоси линкни очмаган, қизиқмаган ҳам (гувоҳлик ва тушунтириш хатлари бор). Ҳаммалари ИИБ биносига олиб келингач, у линкдаги қўшиқ нашида эканини билишган. Яъни Жаҳонгирни ҳаракати ҳеч қандай ижтимоий хавф туғдирмаган.

    Шундай бўлса-да, ИИБ ходимлари унга нисбатан Жиноят Кодексининг 244¹-моддаси, 3-қисми, “г”қисми (охирги вақтларда ИИБ учун бу модда навбатчи моддага айланиб қолди) билан айблов эълон қилган, суд эса бу айбловни деярли ўзгаришсиз тасдиқлаб юборди. Судлар қачон адолат билан ҳукм қилса, кейин одамларни уларга ишончи қайтади. Бугунги суд мажлиси мутлақ адолатсиз ўтди, деб ҳисоблайман. Қонунда ҳам судлар айнан адолат ва қонунга асосланиб ҳукм чиқаришлари кераклиги кўрсатилган. Лекин ҳозирда жуда кўп судьяларимиз адолат билан қарор чиқаришмаяпти”, – деб ёзган у.

    Блогерга кўра, устози Жаҳонгир “Нархоз”га ўз билими билан давлат гранти асосида киргани, математикадан ноёб қобилиятли “вундеркинд”лардан бири эканини айтган. Бундай ноёб ёшлар 3-5 фоизни ташкил қилиши, инглиз тилини IELTS 6,5 даражасида билишини таъкидлаган.

    “Битта мусиқа эшитиш қандай қилиб давлатга хавф солиши мумкин? Нега ростдан ҳам халқни талаётган, ватанни бўлиб бўлиб сотаётганларни кўрмасликка оласизлар? Бу каби умуман айбсиз гўдакларни қанчасини қамаб юборишган, Аллоҳга аён, интернетга чиқиб қолганини кўряпмиз холос”, — дея фикр билдирган у.

    Фото: Facebook / Жамолиддин Муҳаммаджон

    “Ўзбекистонда шаклланган адолатсиз тизимнинг рамзи: миллатдан миллионлаб доллар ўмарган ёки етимларни зўрлаган амалдорлар шартли жазоланаётган бир пайтда, оддий диний қўшиқ деб 3 йилга қамалиб кетган талабанинг ота-онасининг ҳолати”, – деб ёзган журналист Сардор Салим.

    Блогер Усмон Алиев ҳам шу мазмундаги пост қолдирган.

    “Сиз кўриб турган йигитни, биргина нашида юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилишди. Ўзбек қизларини зўрлаб, уларни номусига тегиб келаётган ифлосларни эса, ишидан бўшатди, жа бўлмаса уй қамоғи. Бу ҳукумат ўйламасин биз унутиб юборамиз деб. Ҳали ҳаммасини бадали албатта бўлади. Бу дунёнинг ўзида хор бўласан, бутун дунёга шармандалар”, — деб ёзган у.

    “Бир йил аввал кичик бир гуруҳчага ташланган нашид учун 3 йил. Зулм бу! Кичик, билмасдан хато қилган ёш фарзандига оғир жазо берган отанинг ишига ўхшайди. Инсоф қани, адолат қани, ҳиммат, бағрикенглик қани”, — дея ёзғиради блогер Санжар Саид.

    “Жаҳонгирга ўхшаб нашид, маъруза баҳонасида қамалган ва қамалаётган йигит-қизлар жуда кўп”, — деб ёзади Facebook фаоли Жамолиддин Муҳаммаджон.

    Умуман олганда, суд ҳукми тўғрисида жуда кўплаб фаоллар танқидий мазмундаги фикрлар билдирмоқда.

    Жаҳонгирнинг яқинлари ҳам суд ҳукмидан норози эканлигини билдириб, апелляция шикояти беришларини маълум қилган.

    08.05.2023, 23:00   Изоҳ (0)   25136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яккабоғда Open budget пулига қурилаётган асфальт йўл талабга жавоб бермаслиги хабар қилинди (видео)

    08.05.2023, 22:28

    “Халқимиз ўз ҳуқуқ ва кафолатларини тушуниши ҳамда ундан фойдалана олишни билиши керак” — депутат

    08.05.2023, 22:06

    “Давлатнинг ёшлар олдида мажбурият олаётгани — жуда катта тарихий воқеа” — Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси 

    08.05.2023, 21:57

    “Конституция моҳиятан инсон шаъни ва қадр-қиммати учун янгилангани сабабли, халқ биздан реал ҳаракат кутмоқда” — Елена Борисова

    08.05.2023, 21:33

    “Референдумда халқ янги Конституцияни тасдиқлади ва янги ҳуқуқий майдон юзага келди” — Алишер Қодиров

    08.05.2023, 21:20

    Халқаро бахшичилик фестивали ғолиблари аниқланди: Гран-при Ўзбекистонда қолди

    08.05.2023, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.