• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Алишер Ҳамроевнинг болалари отасидан қолган уйга киритилмаяпти” — Гулойим Маҳмудова қариндошлар ўртасидаги низоли вазият судгача етиб боргани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    “Дарё”нинг YouTube’даги каналида марҳум актёр Алишер Ҳамроевнинг яқинлари билан суҳбат ташкил этилди. Актёрнинг қайнопаси бўлган Гулойим Маҳмудова куёви ўлгач, синглиси оғир вазиятга тушгани ва унинг ўлимолди васияти ҳақида сўзлаб берди.

    — Синглим куёвимиздан кейин роппа-роса уч йил яшаб, вафот этди. Тошкентдаги онкология касалхонасида даволанаётганда синглимни кўриш учун келдик. “Мен Алишерни тушимда кўрдим, қийналишингни хоҳламайман. Сени ўзим билан олиб кетаман”, дегани ҳақида айтди. Унинг гапидан қўрқиб кетдик. “Тушга нималар кирмайди”, деб уни юпатган бўлдиг-у, Бухорога қайтиб ота уйимизда ис чиқариб юбордик. Аммо шу воқеадан роппа-роса ўн кун ўтиб синглимнинг жони узилди. У ўлимидан аввал “Болаларимни Тошкентда ўқитинглар, дадаси шундай деб васият қилган”, деган гапни кўп айтарди. Шу боис, ишим ва уйим Бухорода бўлишига қарамай, болаларни Тошкентда ўқитдим. Албатта, бу менга икки ҳисса қийинчилик туғдирди. Шундай бўлса-да, марҳум куёвим ва синглимнинг васиятини бажаришим шарт дедим,  —  дейди Гулойим Маҳмудова.

    Гулойим Маҳмудова ота-онасидан айрилган Мадина ва Искандар Ҳамроевларни кўпчилик асраб олишга урингани ва нега қариндошлар ўртасида низоли вазият юзага келгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Ота-онаси вафот этганидан кейин уларни асраб олишга жуда кўп инсонлар ҳаракат қилишди. Бухоронинг ўзида бир нечта оилалар отамдан “Болаларни беринг, яхши тарбия берамиз”, деб келишди. Турмуш ўртоғим ҳам вафот этганида 11–13 ёшли болаларим билан ёлғиз қолганман. Аввалига уларга мен васий бўламан, демаганман. Одамлар орасида болаларни меҳрибонлик уйига топширишди деган миш-мишлар ҳам тарқалди. Аммо биз жигаримизнинг фарзандларини бериб юборолмасдик. Маъракалар ўтганидан кейин ўғлим Мадинани кийинтириш учун Бухоро шаҳрига олиб келди. “Бу ер худди Тошкентдек, укам ҳам шу ерга келсин”, деганидан кейин Искандарни ҳам олиб келганмиз. Уч-тўрт кун юриб турсин кейин бир гап бўлар деганимизда, болаларни сўраб ҳеч ким келмади. Орадан бир ой вақт ўтди ҳамки, ота томон қариндошларидан дарак бўлмади. Мутасаддиларга мурожаат қилсам, “Яна бир ой кутинг-чи”, дейишди. Айтилган муддатгача ҳеч ким келмагач, васий сифатида мени белгилашди.
    Ҳеч кимни ёмон дейиш ниятим йўқ. Аммо орадан анча вақт ўтиб, болалар билан бир-биримизга ўрганиб қолганимизда, уларни олиш учун судлашишди. Ота-онасидан эрта жудо бўлган болаларни холасидан ҳам айирсак, руҳиятига кучли зарба бўлади деб менга қарор чиқарилганидан кейингина, судлашиш жараёнлари тугади, — дейди Гулойим Маҳмудова.

    Суҳбатдошимиз болаларга ота-онасидан қолган мерос улушлари ҳалигача берилмагани ва ижара уйда яшашлари ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Куёвим билан синглим бир хонали уйда яшашарди. Алишер Ҳамроев раҳматли ўғил фарзандли бўлганида “Кўпайишдик, энди бизга каттароқ уй керак”, деб синглимга икки хонали уйнинг калитини тутган эди. Афсуски, уларнинг вафотидан кейин уй билан боғлиқ низоли вазиятлар бошланди. Болалар билан бир хонали уйда яшардик, уларнинг мактаби ҳам яқин эди. Аммо болаларни олиб Бухорога бориб қайтиб, уйга киролмадик. Ҳатто, нарсаларимиз ҳам ўша уйда қолиб кетди. 
    “Болалар 18 ёшга тўлса кейин бераман, бу уй холасига керак”, деган гапни кўп айтишди. Майли деб индамадим. Мана Искандар ҳам 18 ёшга тўлиб қолди, энди меросдан улуш беришар деб кутяпмиз. Чунки болалар ҳалигача ижара уйда яшашади. Буларга ҳам осон эмас. Мен ҳам қўлимдан келганча ёрдам бераман, аммо Мадина кўп хижолат бўлади.
    Карантин пайтида ётоқхоналардан талабаларни чиқариб юборишди. Шунда Мадина амакисига қўнғироқ қилиб “Уйнинг калитини бера оласизми? Ётоқхонадан чиқариб юборишяпти”, деганида “Мен билмайман бувингдан сўра”, деган жавобни олган. Шундан кейин кўнгли қолдими билмадим, қўнғироқ қил, кўргани бор десам ҳам унамайди. 
    Бу болаларни тарбиялаш осон кечгани йўқ. Чунки кўнгли ярим, оғир гапирмай деб ҳаракат қилардим. Аммо кўнглибўшлик қилсам тарбияси бузилиб кетса-чи, деб қўрқардим ҳам. Мадина инглиз тилини яхши билади IELTS дан 7,5 балл олган. Ҳозирги кунда университитетни тамомлаб, хорижда магистратура бўйича ўқимоқчи. Искандар ҳам хориж тилларини ўрганяпти, у университетнинг биринчи босқичини тамомлади. Болалардан кўнглим тўқ, улар яқин орада ишлаб ўзига шароит қилиб олишига кўзим етади, — дейди Гулойим Маҳмудова.

    19.06.2023, 14:51   Изоҳ (0)   25002
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дадам билан боғлиқ жонли хотираларим кам”. Марҳум актёр Алишер Ҳамроевнинг яқинлари у ва рафиқасининг вафот этиш сабаби ҳақида (видео)

    15.06.2023, 21:25

    “Канизак Изаура” сериали юлдузи Луселия Сантус ҳозир қандай кўринишга эга ва нималар билан банд? (фото)

    18.06.2023, 21:14

    Уларнинг мақсади — дунёни яхшироқ қилиш: Бегоналарнинг мусибатига эътиборсиз қаролмайдиган машҳур аёллар (фото) 

    18.06.2023, 18:56

    Аделнинг уйидаги Сильвестр Сталлоненинг ҳайкали қандай кўринишга эга? (видео)

    18.06.2023, 14:33

    Қондош дублёрлар:Фильмларда ўз эгизаги билан иштирок этувчи турк актёрлари (фото)

    18.06.2023, 12:40

    Ал Пачино тўртинчи марта ота бўлди

    17.06.2023, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора кийимда келиш тавсия этилади: ҳайвонот боғининг ўзига хос сирлари

    Лайфстайл | 25 июн, 18:50

    “Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳлар йўқ” — Қамчибек Ташиев

    Қирғизистон | 25 июн, 18:45

    Нима учун чамадон касалликларга сабаб бўлиши мумкин?

    Лайфстайл | 25 июн, 18:30

    Тошкентда ҳовуздаги балиқни қўлига ушлаб олган шахс ўзига эътироз билдирган аёлга сўкинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 18:20

    “Биз дотацияли республикадан олтин конларига эга давлатга айландик” — Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири

    Ўзбекистон | 25 июн, 18:10

    Ирландия босиб олинган Фаластин ҳудудлари билан савдони тақиқлайди

    Дунё | 25 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.