Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган “Андижон” — “Қўқон-1912” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган баҳсда майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндаги ҳисоб 52-дақиқада Дамир Темиров томонидан очилди. 80-дақиқада Темиров яна бир марта меҳмонлар дарвозасига йўл топиб, дублни расмийлаштирди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Исломбек Маматказин жамоасининг 3-голини киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Мазкур ҳисоб учрашув якунигача сақланиб қолди ва “бургутлар” иккинчи даврани йирик ғалаба билан бошлади. Ҳозирда “Андижон” ҳозирда 20 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турган бўлса, 12 очкога эга “Қўқон-1912” эса 15-поғонани банд этган.
Ўзбекистон Суперлигаси
16-тур
3 август, якшанба
“Андижон” — “Қўқон-1912” 2:0
Голлар: 1:0 — Темиров (52), 2:0 — Темиров (80), 3:0 — Маматказин (90+4)
Изоҳ (0)