Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида йўловчилари бўлган автомобиль Сария каналига тушиб кетди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.
“Машинада камида 14 киши бўлган. Чўкаётган автомобилни йўловчилар пайқаб, зудлик билан маҳаллий полиция бўлимига мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жасадларни олиб чиққанидан сўнг, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам борлиги аниқланди” дейилади хабарда.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Рандҳир Жайсвал тўрт киши қутқарилганини маълум қилди. Жабрланганлар енгил тан жароҳати олиб, округ шифохонасига ётқизилган.
Уттар-Прадеш штати бош вазири Ёги Адитянатҳ ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдирган. У ҳалок бўлганларнинг ҳар бирининг оиласига 500 000 рупий (тахминан 5800 доллар) миқдорида бир марталик ёрдам пули ажратилишини айтди.
Изоҳ (0)