Инглиз тилини биладиган ўзбекистонлик ҳамширалар Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Номзодлар тиббиёт техникуми (ёки олий ҳамширалик иши) талабаси ёки битирувчиси бўлиши, IELTS 7 ёки ОEТ 3,5 даражадаги сертификатга эга бўлиши ҳамда судланмаган бўлиши лозим.
Иш ҳақи 3 минг доллардан бошланади, оилани олиб кетиш имконияти ҳам бор.
Қайд этилишича, лойиҳа Буюк Британияда аккредитациядан ўтказилган бўлиб, номзодлар учун меҳнат шароитлари (нафақа, суғурта, таътил, бепул тиббий хизмат) Британия маҳаллий ҳамширалари билан бир хил.
Самарқанд шаҳрида жойлашган MEDECОN университетида инглиз тилини билмайдиган ҳамшираларга ОEТ, CBT ва ОSCE махсус курслари ташкил этилган;
ОEТ имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон, виза, суғурта, авиачипта ва Буюк Британияда яшаш жойи (дастлабки 2 ой учун) харажатлари қоплаб берилади.
Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.
Изоҳ (0)