• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Қизиққан соҳани эртароқ ўргана бошлаш керак, алоҳида фурсат ёки университетга киришни кутиш керак эмас”. АҚШнинг Йел университетига ўқишга кирган бахмаллик Хосилмурод ҳикояси

    Хосилмурод Абдухолиқов, 2004 йилнинг 9 май куни Бахмал тумани, Бахмал қишлоғида туғилган. Уч фарзанднинг тўнғичи бўлган Хосилмуроднинг отаси Шарофиддин Сиддиқов боғбон, Бахмал қишлоғидаги шахсий томорқаси, боғида меҳнат қилади. Онаси Хосият Тангатова тарих фани ўқитувчиси.

    “Бутун қишлоқда фақат менда компьютер бор эди”

    2011 йилда Бахмалдаги 60-сонли ўрта мактабга қатнашни бошлаганман. Ота-онам доимо ўқишимни биринчи ўринга қўйишимни айтиб қўллаб-қувватлаб келишган. Болаликда математика ва аниқ фанларга қизиқишим баланд эди. Мактабда ҳам тенгдошларимдан “келажакда ким бўласан?”, деб сўрашса аксарияти ҳарбий бўлишини айтса, мен нуқул олим бўламан, деганман. Интилишларим, қизиқишларимни кузатган ота-онам 8 ёшимда менга компьютер олиб беришган, ўшанда бутун қишлоқда фақат менда компьютер бор эди. Ичидаги ўйинларини ўчириб фақат керакли дастурларни қолдиришгани учун барча фойдали имкониятларини пухта ўрганиб чиққан эдим.

    Хосилмуроднинг болалиги. 
    Фото: Хосилмурод Абдухолиқовнинг шахсий архивидан

    “Биз, фарзандлари билан бирма-бир ишлаб, қандай эҳтиёжларимиз бўлса, барча нарсани муҳайё қилиб келишяпти”

    Шу ёшимгача қандай ютуқларга эришаётган бўлсам, барчасида оилавий муҳитимиз, ота-онамнинг ҳиссалари жуда жуда катта. Онамнинг айтишларича, илк марта 4 ёшимданоқ ёзиш, чизишга қизиқтирганлар, ишдан бўш вақтларида ўзлари меҳнат қиладиган мактабга олиб бориб ўша муҳитни кўришим учун ҳаракат қилганлар. Дадам эса математика ёки гуманитар фанлар бўйича билимларини менга ҳам ўргатиб келганлар. Яна бир эътиборли томони, қайси бир йўналишга қизиқмай, ота-онам ҳам худди шу йўналишни мендан ҳам зиёдроқ қилиб ўрганишга интилишар эди. Масалан, 9-синфда IT технологиялари соҳасига қизиқиб, ўзлаштира бошлаган бўлсам, улар YouTube’даги видеолар ёки интернетдаги соҳага доир мақолаларни ўқиб, атамаларни тушунишим, чуқурроқ ўрганишим учун ёрдам беришар эди. Биз фарзандлари билан бирма-бир ишлаб, қандай эҳтиёжларимиз бўлса, барча нарсани муҳайё қилиб келишяпти, деб бемалол айта оламан.

    Онаси ва укаси билан.
    Фото: Хосилмурод Абдухолиқовнинг шахсий архивидан

    Йел томон йўл

    9-10 синфларни Дўстлик туманидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида давом эттирганман. Бундан ташқари инглиз тили кўникмаларимни ёз ойларида Тошкентга бориб мустаҳкамлаганман. Тил борасидаги қизиқишларим йиллар давомида ривожланиб борди, десам адашмайман. Биринчи ва иккинчи синфда инглиз тили машғулотига 1 ойча бориб, кейин ташладим. Аммо 3-синфдан 6-синфгача мунтазам равишда қариндошимизнинг уйларига тўгаракка қатнаб, инглиз тилини А2 (pre-intermediate) даражасигача ўзлаштирдим. 7-синфда фан олимпиадасининг Жиззах вилоят босқичида юқори ўринларни олдим. Ўша вақтларда IELTS ҳали олмаган бўлсам-да, инглиз тили даражам 7 баллга тенг эди.

    Фото: Хосилмурод Абдухолиқовнинг шахсий архивидан

    2020 йилда 6 ой мобайнида Тошкент шаҳридаги PDP академиясида IT соҳасида дастурлаш сирларини ўрганиб, 8 ой internshipда бўлдим, 3-4 та катта лойиҳаларда иштирок этдим. Шунда мен ҳақиқатда ҳам IT соҳасига қизиқишим баланд эканлиги, хорижий олий ўқув юртларида кучимни синаб кўришим зарурлигини англаб етдим.

    Фото: Хосилмурод Абдухолиқовнинг шахсий архивидан

    10-синфда 2-3 ой тайёрланиб IELTS’дан 7,5 балл олдим. 11-синфда Тошкент шаҳридаги Cambridge International College (CIC School) мактабига 100 фоиз грант асосида ўқишга кирдим. Ёз ойидан бошлаб эса Freshман Academy’да (тўлиқ ёки қисман қопланувчи стипендия дастурлари асосида чет элнинг нуфузли олий ўқув юртларига киришга тайёрлаш академияси) ҳам онлайн тарзда параллел равишда ўқий бошладим.

    Бу ерда асосан, қисқа қилиб айтганда, АҚШга ўқишга ҳужжат топшириш учун иккинчи босқич ҳисобланадиган SAT имтиҳони бўйича ўқидим. У ерда тенгдошларим ёки мендан ҳам кичик ёшдаги IELTS’дан 7-7,5 ёки 8-8,5 балл олган ўта кучли болалар таълим олар эди. Шунинг учун мен ҳам бундай муҳитда етарлича кучли билим олдим, десам бўлади. 1 йил давомидаги ўқишда портфолио, ўрганганларимдан сўнг SАТ имтиҳонидан 1500 натижасини кўрсатдим. 2022 йилнинг декабрида Йелга қабул қилинганлигим ҳақида хат олдим, қувончим чексиз эди.


    Фото: Хосилмурод Абдухолиқовнинг шахсий архивидан

    “Йелни танлашимга бош омил бу шу жойнинг қадриятлари менинг ҳам қадриятларимга мос тушади”

    “Йелни танлашимга бош омил бу шу жойнинг қадриятлари менинг ҳам қадриятларимга мос тушади. Ўзим қишлоқ жойдан бўлганим учун сифатли таълимга эҳтиёжи бор ёки потенциалини беҳудага сарфлаётган тенгдошларимни ҳам кўрганман. Aйнан social impact, яъни ижтимоий таъсирга урғу берадиган олий таълим муассасаларидан бири саналади. Бундан ташқари фаол, илмга ташна, дунёқараши кенг, мақсадлари олий бўлган ёшлардан иборат муҳитга чанқоқ эдим. Қолаверса Шерзод Шерматов, Умид Усмонов, Рустам Нуриев каби ватандошларимизга ҳавас қилиб ҳам айнан шу муассасани танладим.

    Йел университетининг 2000 йилдаги битирувчиси, Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифидаги учрашувдан сўнг.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Computer science and philosophy, яъни компьютер илми ва фалсафа йўналишини танлашимга сабаблар кўп. Компьютер илмини азалдан яхши кўраман, айниқса, код ёзишни. Фалсафага қизиқишим эса муҳит, макон алмашуви, ўзимни ва миллий ўзликни англаш билан кўпроқ боғлиқ. Кейинроқ шу икки йўналишни боғлаш мумкинлигини билиб қолдим. Масалан, ҳозир сунъий интеллектни ўқимоқчи бўлсам, компьютердаги онг, этика ҳамда бошқа шу каби мавзулар фалсафа билан уйғунликдаги мавзулар экан. Шунинг учун ҳам университетга кириш учун топширган иншоларим айнан улар атрофида. Ҳозирда сунъий интеллект ва фалсафанинг ўртасидаги соҳа: сунъий онг, роботлардаги онг, этика каби йўналишларга қизиқаман.

    “Google ёки OpenAI каби катта компанияларда ишламоқчиман”

    Тошкент шаҳридаги Cambridge International College (CIC School)даги 1 йиллик ўқишни тугатиб, бугунги кунда Бахмалда яшаяпман. Freshман Academy’да ҳам онлайн ўқиб, ҳам дарс беряпман. Йелдаги ўқишим бошланиши олдидан ёзда АҚШга кетаман. 

    Фото: Хосилмурод Абдухолиқовнинг шахсий архивидан

    Авваллари олдимга йиллик режалар қўяр эдим. Бироқ фалсафани ўқигач, англадимки, одам қанча узоқ йилларга режа қилса, шунча яшаш зерикарлироқ бўлиб бораверар экан. Келажакда фақатгина дастурчи ёки файласуф бўлибгина қолмай ҳар икки соҳани ҳам бирдек ўрганиб, тадқиқот қилиб, Google ёки OpenAI каби катта компанияларда яна ҳам рақобатбардош соҳаларга кириб бориш, билимларимни ривожлантириш учун бошланишига сунъий интеллект ва фалсафа соҳаларининг ўртасидаги йўналишларда ишламоқчиман. Чет элда магистратура ва докторантурани ҳам ўқиб, тажрибамни ошириб, кўникмаларимни кучайтириб ҳар томонлама керакли кадр бўлмоқчиман. Қолаверса, менинг соҳам бирор макон ёки муҳитга боғланиб қолмайдиган, масофадан ишлашга имкон берадиган соҳа. Аммо ҳозирда аниқ бир режаларим тайёр, деб айта олмайман. Ҳозирча Ўзбекистонга қайтиб оилам, яқинларим даврасида яшаб онлайн ишлайман, деган ният йўқ эмас. 

    “Лойиҳамизда 8 та мамлакатдан 100 дан ортиқ ёшлар бор”

    Ҳозирда икки ўртоғим билан биргаликда “Study buddy” номли лойиҳамизда ишлаяпман. Ушбу лойиҳа айнан чекка ҳудудлардаги ёки умуман ёшларни ўзида жамлаган, уларга турли соҳа ва фанларни ўргатадиган, ғоя ва тажриба алмашиладиган, глобал фикрлашга етаклайдиган онлайн таълим платформа. Айни дамда у ерда дастурлаш, фалсафа, биокимё, биология каби фанлардан иборат 3-4 та гуруҳда 8 та мамлакатдан 100 дан ортиқ ёшлар бор. Лойиҳани мен Йелга топширган портфолиомда ҳам кўрсатганман, ҳозир шуни ривожлантиряпман.

    Фото: Хосилмурод Абдухолиқовнинг шахсий архивидан

    “Аслида бу саволга ҳар йили турлича жавоб беришим мумкин”

    Аслида бу саволга ҳар йили турлича жавоб беришим мумкин. Масалан, IT соҳасига кириб келаётганимда Марк Цукерберг, Билл Гейтсларга, кейинроқ фалсафа борасидаги фикрларим ривожланиб Суқрот, Рене Декарт, Жалолиддин Румийларга қизиққанман. Ҳозирда эса ҳар бир инсоннинг ўз йўли борлиги, индивидуаллик каби жиҳатларни тушуниб, алоҳида бир шахсларга ҳавас ёки тақлид қиламан, деб айтолмайман. Аксинча буюк инсонларнинг яхши, намунали томонларидан нимадир ўрганишга интиламан.

    Фото: Хосилмурод Абдухолиқовнинг шахсий архивидан

    “Бунинг учун бирор алоҳида фурсат ёки университетга киришни кутиш керак эмас”

    Ўзимдан ёшроқ ука-сингилларим ёки тенгдошларимга маслаҳатим, ўзлари қизиққан соҳани эртароқ ўргана бошлашсин, бунинг учун бирор алоҳида фурсат ёки университетга киришни кутиш керак эмас. Айниқса инглиз тилини қанча эрта ўрганишни бошласа шунча яхши, ҳозир ҳамма соҳалардаги билимларни биз интернетда айнан инглиз тилида учратишимиз муаммо эмас. Ўзимнинг ҳам босиб ўтаётган йўлимга эътибор берсак, айнан тил билишим сабаб қаршимда кўплаб эшиклар очилди. Яна қизиққан соҳаларида амалиёт ўтаб, кўнгилли сифатида компанияларда ишлаб кўришсин, билимларини тоблашсин.

    14.02.2023, 17:25   Изоҳ (0)   78895
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Мадина Нурманова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2022 йилда Ўзбекистондаги 16 мингдан зиёд аҳолига 8 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди

    14.02.2023, 17:01

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    14.02.2023, 16:19

    Тошкентдаги “Ипподром”да икки бош от очликдан нобуд бўлишига сабабчи бўлганлар жавобгарликка тортилди 

    14.02.2023, 16:02

    Ўзбекистонда 15 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 

    14.02.2023, 15:25

    Қизлар кўпми ёки йигитлар: Ўзбекистондаги талабалар сони очиқланди 

    14.02.2023, 15:06

    Тошкентда энага 6 ёшли ногирон болани калтаклади

    14.02.2023, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.